Хотин-қизлар йўналиши, муҳим таклифлар

22.12.2023 02:12:28

Сиёсий майдонда халқчил ва ҳаётий ғоялари билан ўз ўрни ва обрўсига эга бўлган Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси навбатдаги сайловлар олдидан Ватанимиз тараққиёти йўлида ҳуқуқий демократик, “Ижтимоий давлат” ва “Барча учун фаровонлик таъминланган” адолатли фуқаролик жамиятини қуришнинг социал-демократик моделини таклиф этади. Шу кунларда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг 2019 йилда тасдиқланган Сайловолди дастурида илгари сурилган мақсад ва вазифаларнинг ижроси, қолаверса, келгусида эътибор қаратиш лозим бўлган масалалар юзасидан ўқув-семинари бўлиб ўтмоқда.
Айни шу масалалар юзасидан Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси Самарқанд туман Кенгаши ва Туркман сайлов округи депутати - Д. Шукурова ҳамкорлигида Партиямизнинг “Сайловолди дастурида хотин-қизлар йўналиши бўйича муҳим таклифлар” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Зуҳра Қуддусова,
“Адолат”СДП Самарқанд туман Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+