Хотин-қизлар манфаатлари ҳамиша эътиборда

22.01.2024 16:01:33

   Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрдаги “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ЎРҚ 562-сон Қонунининг 13-моддаси ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд вилоят, Пастдарғом туманидаги 3-сонли касб-ҳунар мактабида “Адолат”СДП, Пастдарғом туман Кенгашининг Пахтакор маҳалла фуқаролар йиғини қошидаги бошланғич партия ташкилоти раиси Флора Холмуротова ташаббуси билан “Гендер тенглик: хотин-қизлар ва жамият” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
   Тадбирда таълим ва тиббиётдаги ислоҳотлар билан бир қаторда сиёсат, саноат, тадбиркорлик, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги деярли жамиятнинг барча соҳаларида опа-сингилларимизнинг роли ошиб бораётгани эътироф этилди. Ўз гўзаллиги билан танилган Самарқанднинг ободлигини уларнинг иштирокисиз тасаввур қилиш қийинлиги қайд этиб ўтилди.


   Флора Холмуратова, “Адолат” СДП, Самарқанд вилоят, Пастдарғом туман бошланғич партия ташкилоти раиси:
- Чиндан ҳам ривожланиш йўлидан бораётган янги Ўзбекистонда аёлларнинг ўрни ошиб бормоқда. Бу бугунги давлат сиёсати уларни бахтли яшаши, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, маънавий юксалиши ва касбий маҳоратларини ривожлантиришлари учун кенг имкониятлар яратилганининг натижаси. Айни вақтда опа-сингилларимиз ҳатто ҳоким лавозимига муносиб топилмоқда. Авваллари гендер тенглик масаласи такрор-такрор тилга олинган бўлса, бугун амалда ўз ифодасини топяпти.
   Шунингдек, партия сайловолди дастурида ҳам хотин-қизлар манфаатлари билан боғлиқ мақсад ва вазифалар моҳияти иштирокчиларга кенг тарғиб этилди. Тадбир сўнгида партия фаолиятига кўмаклашиб келаётган хотин қизлар партиянинг эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Хонбуви Хайитова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП,
Самарқанд вилоят, Пастдарғом туман кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+