Хотин-қизлар масаласи Президентимиз эътиборида

22.09.2022 13:09:29

Мамлакатда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, соғлиғини сақлаш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан биридир.

Бугунги кунга келиб муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда аёлларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича ёндашувлар ҳам тубдан қайта кўриб чиқилмоқда. Жумладан, эҳтиёжманд аёлларга зарур шароитлар яратиш, хотин-қизлар саломатлигини тиклаш ва муҳофаза қилиш, айниқса, қишлоқ жойларда яшайдиган аёлларнинг касб-ҳунар эгаллашига кўмаклашиш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш бўйича муҳим тадбирлар амалга оширилмоқда. Тарихимизда илгари бўлмаган бундай кенг кўламли ишлар ижроси учун 15 триллион сўм маблағ йўналтирилди.

Тадбиркорлик — аҳоли бандлигининг гарови! Иш ўринлари захирасини яратиш, аҳоли, шу жумладан, хотин-қизларни ишга жойлаштиришда янги самарали усуллардан фойдаланиш, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда..

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис сенати Г. Маъруфова бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қашқадарё вилоятидаги ишсиз хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш, бандлигини таъминлаш ва хотин-қизлар фаолият юритадиган ҳунармандчилик турларига ихтисослашган кластерлар фаолиятини йўлга қўйиш, хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликни барвақт олдини олиш масалаларида амалга оширилаётган ишларни ўрганмоқда.

Бундан ташқари ташриф мобайнида Ишга марҳамат «Моно марказ»да касб-ҳунарга ўқитилаётган хотин-қизлар билан суҳбат ўтказди. Шунингдек, марказ ўқув курсларини битирган хотин-қизларни иш билан таъминланганлик даражаси таҳлил этилди. Ишчи гуруҳ томонидан мазкур йўналишда олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш бўйича бир қатор амалий тавсиялар берилди.

Ҳозирги кунда хотин-қизлар мамлакатимиздаги демократик жараёнларнинг, халқчил ислоҳотларнинг фаол ва ташаббускор иштирокчисига айланиб бораётгани барчамизни қувонтиради.

Аҳамиятлиси, бу хайрли ишларга «Адолат» СДП фаоллари ва Аёллар Кенгаши ҳам жиддий бел боғлаган. Бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолияти, айниқса, ҳунармандчилик, касаначилик йўналишидаги оилавий тадбиркорлигини ривожлантиришга алоҳида аҳамият бермоқда. Тадбиркор аёлларни эркин самарали фаолият юритишлари учун қулай имконият ва имтиёзлар яратишда ҳуқуқий маслаҳатлар бериб келиняпти.

- Тадбиркорлик — аҳоли бандлигининг гарови,- деди партия фаоли вилоят Кенгаши бош мутахассиси Дилрабо Чориева .- Йил бошидан буён партия фаоллари билан ҳамкорликда 130 нафардан ортиқ хотин-қизларни иш билан таъминланишига эришдик. 100 нафардан ортиқ аёлларга банклардан кредит олишларига кўмаклашиб ўз бизнесларини йўлга қўйиб олишларига ёрдам бердик. Бундан ташқари 1800 нафардан ортиқ хотин-қизларга зарур ҳуқуқий тушунчалар берилди. Биз кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни иш ўринларини яратувчи генератор сифатида қўллаб-қувватланиши тарафдоримиз! Иш ўринлари захирасини яратиш, аҳоли, шу жумладан, хотин-қизларни ишга жойлаштиришда янги самарали усуллардан фойдаланиш, уларни ишбилармонлик фаолиятига кенг жалб қилишга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Биз реал иш ҳақининг барқарор равишда ўсишига кўмаклашувчи солиқ сиёсати амалга оширилиши тарафдоримиз.

Юртимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли айниқса, хотин-қизларни тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун кенг шароитлар яратиш, касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш сира кечиктириб бўлмайдиган вазифа эканлиги маълум. Шундан келиб чиққан ҳолда партия Аёллар Кенгаши томонидан жорий йилнинг ўтган даври давомида «Ҳар бир оила – тадбиркор» Дастури доирасида «Томорқа – даромад манбаи», «Намунали томорқачи» мавзуларида 250 дан ортиқ маҳорат дарслари ўтказилгани, бунинг натижасида кўп сонли хотин-қизларимизнинг бандлиги таъминлангани қувонарли хол албатта. Давлатимиз раҳбари эҳтиёжманд хотин-қизлар бандлигини таъминлаган тадбиркорларни ҳам қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади. Улар учун кўплаб солиқ ва савдо имтиёзлари белгиланди.

– Бугунги фаровон ҳаётимиз ҳам, ёруғ келажагимиз ҳам аёлларга боғлиқ. Агар халқимиз биздан рози бўлишини хоҳласак, аввало, мўътабар оналаримиз, опа-сингилларимиз учун муносиб турмуш шароитлари яратишимиз керак. Она рози бўлса, оила рози бўлади, оила рози бўлса, жамият рози бўлади, – деди Шавкат Мирзиёев.

Хулоса ўрнида шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат ва яшаш шароитларини яхшилаш, аёлларни айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб орқали уларнинг доимий бандлиги таъминланиб, яшаш турмуш тарзи ҳам яхшиланади.

        Дилрабо Темирова,

 Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши депутати.

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+