Хотин-қизлар сиёсий фаоллигини ошириш-пировард мақсад

04.06.2022 09:06:09

Ўзбекистон «Адолат» СДП Музработ туман Кенгаши ва туман «Аёллар қаноти» Кенгаши томонидан тумандаги 21 -сонли умумий ўрта таълим мактабида «Хотин-қизлар сиёсий фаоллигини оширишда партияларнинг роли» мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда партия туман Кенгаши ва Аёллар қаноти Кенгаши вакиллари, халқ депутатлари Музработ туман Кенгаши депутатлари, бошланғич партия ташкилоти аъзолари, партия фаоллари, мактаб ўқитувчи-педагоглари иштирок этди.
Мазкур тадбир хотин-қизларнинг сиёсий фаоллиги, хусусан, электорал маданиятини ошириш, сиёсий онгини юксалтириш, жамиятда уларнинг фаоллигини янада кучайтириш мақсадида ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Президентимиз раҳнамолигида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, саломатлигини муҳофаза қилиш, интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб меҳнат ва яшаш шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Шунингдек, сўзга чиққанлар ҳозирги вақтда мамлакат аҳолисининг қарийб 50 фоизини ташкил этиши, уларнинг барча соҳаларда самарали меҳнат қилишлари, шу жумладан, сиёсий бошқарув, ижтимоий-иқтисодий ҳаётда фаолият кўрсатишлари учун барча шарт-шароитлар яратилгани, бугунги глобаллашув даврида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, янада мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди. Уларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш давр талабига айланганлигига эътибор қаратилди. Ўзбекистонда аёллар сайлов жараёнларининг барча босқичларида фаол қатнашишлари учун эркаклар билан тенг шароитлар яратилганлигини ҳисобга олиб, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш сиёсатини кучайтириш муҳим масала эканлигига урғу берилди.

Зубайда Бобоназарова, Халқ депутатлари Музработ туман Кенгаши депутати:

- Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, хотин-қизларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнидаги фаол иштирокини юксалтириш, сиёсий ва ҳуқуқий билимини, ёш авлод тарбиясидаги масъулиятини янада оширишда партия қуйи ташкилотлари олдида турган вазифаларни таҳлил қилишдан иборат. Шунингдек, партиямиз аъзоси бўлган фаол хотин-қизларнинг ана шу жараёнлардаги ташаббускорлик ва етакчилик қобилиятини юксалтириш, бу борадаги илғор иш тажрибаларини оммалаштиришдир.

Тадбирда партиянинг таълим муассасасидаги бошланғич ташкилоти томонидан хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш юзасидан олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Муборак Мамадалиева,

Ўзбекистон «Адолат» СДП Музработ туман «Аёллар қаноти» Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+