Хотин-қизлар таълимини  ривожлантириш-бош мақсад

07.05.2022 10:05:35

Сўнгги йилларда  юртимизда хотин-қизларга катта эътибор қаратилмоқда. Мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча соҳаларида хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг таълим ва касбий билимларлар олиши ҳамда бандлигини таъминлашга ҳар томонлама ёрдамлашиш, тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш, жойларда “Аёллар дафтари”ни шакллантириш ва унга киритилган хотин-қизлар муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишларини тизимли ўрганиш, таҳлил қилиш ва ҳал этиш борасидаги ишларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

2022-2026 йилларда хотин-қизлар таълимини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқилганлиги ҳам  хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизими ҳамда уларнинг жамиятдаги мавқейини янада мустаҳкамлашда  дастурул амал  бўлади.

Дастур доирасида янги ўқув йилидан бошлаб, таълим контрактларини тўлаш учун қизларга илк маротаба 7 йил муддатга фоизсиз кредит бериш жорий қилиниши, магистратурада ўқиётган қизларнинг контракт пуллари тўлиқ бюджетдан қоплаб берилиши, эҳтиёжманд оила вакиллари, ота ёки онасини йўқотган талаба қизларнинг таълим контракти маҳаллий бюджетдан тўланиши, шу билан биргаликда докторантура йўналишида хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратилиши хотин-қизларнинг таълим олишга бўлган қизиқишларини янада ошириб, жамиятнинг турли соҳаларида уларнинг фаол иштирок этишлари учун барча шароитларни яратади десак ҳеч муболаға бўлмайди.

Хулоса ўрнида  айтиш  мумкинки  мазкур  дастур юртимизда хотин-қизларнинг сиёсий ва ҳуқуқий савияси, ижтимоий фаоллиги янада юксалиб боришида, давлат ва жамият бошқарувининг барча бўғинларида, суд-ҳуқуқ тизимида, нодавлат ташкилотлар, ижтимоий тузилмалар фаолиятида, умуман, ҳаётимизнинг барча соҳа ва тармоқларида хотин-қизларнинг  имокониятларининг  оширишига ишончимиз  комил.

Шаҳноза СОАТОВА,

“Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши 

бош мутахассиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+