Хотин-қизларга эътибор - фаровон оила таянчи

28.12.2023 10:12:09

Жамиятда хотин-қизларнинг фаоллигини қўллаб-қувватлаш, маънавиятини юксалтириш, нуфузини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, оила институтини ҳар томонлама мустаҳкамлаш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, гендер тенглигини таъминлаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Муҳтарам Президентимиз томонидан “Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2023 йил 21 декабрдаги ПФ-208 Фармони ҳамда “Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2023 йил 21 декабрдаги ПҚ-401 сонли қарори қабул қилинганлиги биз хотин-қизлар фаоллари учун дастур амал бўлди.

Аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва оиладаги нуфузини оширишда, саломатлигини тиклашда, таъзиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишда, доимий даромадли иш билан банд қилишга, касб-ҳунарга ўргатишга, уларнинг олий ва ўрта-махсус таълим олишлари учун имконият яратишга қаратилганлиги, биз аёлларини янада қувонтирди.

Биз муҳтарам Президентимиздан миннатдормиз. Ҳукуматимиз биз хотин-қизлар фаолларига масъулият ва вазифаларни ишониб топширар эканлар биз бунга муносиб бўлиб, албатта ишончларини оқлаймиз.

Зулфия Ашурова
Шофиркон тумани “Қалмоқон” МФЙ хотин-қизлар фаоли,
Халқ депутатлари туманКенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+