Хотира ва қадрлаш - асрий қадрият

10.05.2024 10:05:44

9 май - Хотира ва қадрлаш куни мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонланади. Ҳамма нарса инсон учун, унинг манфаатлари учун. Ана шу эзгу мақсад истиқлол йилларида ҳаётимизда мустаҳкам ўрин эгаллади ва бугун Ўзбекистон инсон ҳамда унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қимматини улуғлайдиган буюк мустақил давлатга айланди.

Бугун Ўзбекистон "Адолат" СДП Бухоро вилоят Кенгашида байрам муносабати билан тадбир ташкил этилди. Тадбирда вилоят Кенгаши ходимлари ҳамда Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси аъзолари иштирок этишди.

Учрашувни Кенгаш раиси Мақсуд Ҳамидов кириш сўзи билан очиб, бирлашма ташкил топганлигининг 30 йиллик ҳамда 9 май Хотира ва қадрлаш куни билан фахрийларни табриклаб ўтди. Шунингдек, партия раиси Афғонистон ва бошқа ҳудудларда Ватанимиз манфаатларини ҳимоя қилишда қатнашган 65 мингга яқин жангчи-фахрийлар, уруш ногиронлари, ҳалок бўлган жангчиларнинг оила аъзоларини ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоялаш, соғлигини тиклашда кўмак бериш, иш билан таъминлаш мақсадида янги иш ўринларини яратиш ҳамда ёшларни ватанпарварлик руҳида, ўз Ватанига, халқига содиқ, комил инсон этиб тарбиялаш бўйича ишлаб чиқилган Давлат дастурлари ижросини таъминлашда фаол иштирок этиш борасида бирлашманинг самарали фаолият юритаётганлигига тўхталди.

Шу ўринда айтиш жоизки, ўтган давр мобайнида жангчи-фахрийлар, уруш ногиронлари, ҳалок бўлган жангчиларнинг оила аъзоларини ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоялаш, соғлигини тиклаш борасида қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, санаторий-курортларда даволаниш ҳамда соғлигини тиклаш учун жангчи-байналмилалчиларга, ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига 600 дан ортиқ йўлланма олиш, ногиронларни протезлар билан таъминлаш учун кўмаклашилди. Бундан ташқари, йигирмага яқин ногиронлар аравачаси ҳадя этилди.

Тадбир якунида М. Ҳамидов томонидан жангчи-фахрийларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Моҳигул Раҳимқулова
“Адолат” СДП
Бухоро вилоят Кенгаши
Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+