Ҳуқуқ ва эркинлигимиз кафолати

25.07.2022 10:07:56

Бугун Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни даврнинг ўзи тақозо этмоқда. Шу мақсадда мамлакатимизда Янги Ўзбекистоннинг – Янги Конституциясини яратиш устида ишлар олиб бориляпти.

Бахтимиз қомусига киритилаётган ўзгаришлар ҳақида кенг жамоатчиликни воқиф этиш мақсадида Ўзбекистон «Адолат» СДП Қарши шаҳар Кенгаши томонидан Каманди маҳалласи тадбиргоҳида «Менинг Конституциям» мавзусида Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Унда маъруза қилган партия фаоллари, Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти олимлари, депутатлар, ҳуқуқшунослар Конституция давлатимизнинг бош қомуси бўлиб ундан келиб чиқиб бошқа қонунлар қабул қилиниши ҳақида тўхталдилар.

Конституция – догма эмас, - деди халқ депутатлар Қарши шаҳар Кенгаши депутати Алишер Ишназаров. - Зарурат бўлган вақтда у ҳам замонавий ижтимоий-иқтисодий муносабатларга ҳамоҳанг тарзда такомиллаштириб борилмоғи лозим. Шундай экан, дунё конституциявий амалиётига эътибор қаратадиган бўлсак, кейинги 30 йилликда 90 га яқин давлатда демократик конституциявий ислоҳотлар амалга оширилиб, уларнинг 53 тасида янги конституциялар қабул қилинганлигини кўрамиз.

Тадбир иштирокчилари Конституциявий ислоҳотларга доир партия фаоли, шаҳар ҳокими ўринбосари Ораста Тошева ҳамда ҳуқуқшунос Абдураҳмат Кенгбоевларнинг ҳам маърузаларини тингладилар.

Партиянинг шаҳар Кенгаши томонидан Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган аҳоли билан учрашувлар давом этмоқда.

 

Гулноза Ражабова,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси ўринбосари.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+