Ҳуқуқий ҳимоясиз аёллар тақдири нима бўлади?

23.06.2021 16:06:47

Яқинда Тошкент шаҳридаги ресторанларнинг бирида аёлни бўғаётган ҳолатдаги зўравонлик акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Аёл ўзини ҳимоя қилиш мақсадида эркакка шиша идиш отган. Натижада аслида жабрдийда бўлган аёл жиноятчига айланиб қолди. Иши судга оширилди.

Жамиятимизда бу каби кўнгилсиз ҳолатларнинг содир этилаётганлигига нима сабаб деб ўйлайсиз? Ўзидан жисман кучсиз бўлган аёлларга куч ишлатишни ҳаётий шиорига айлантириб олган бундай кимсалар туфайли оила деган муқаддас масканга путур етмоқда. Аёллар ҳар томонлама - маънан, руҳан эзилмоқда. Атрофда ҳимоячиси йўқлигини билиб стрессга тушганлари хатто, ўз жонларига қасд қилишгача бормоқда.

Бундай вазиятда аёлларни ким ҳимоя қилади? Ҳуқуқий ҳимоясиз хотин-қизлар бу кетишда қандай қилиб жамиятда ўз ўрнига эга бўлади? Ўзбек жамиятида эскитдан шаклланган нотўғри қараш туфайли мана шундай жирканч ҳолатлар атрофимизда кўплаб юз бермоқда. Қадрсиз аёллар бугун ҳам оила ташвиши ҳам рўзғорнинг оғир-енгилини бутлаш оворалар. Келажак давомчиларига, эртамиз эгаларини дунёга келтирувчиларга бундай асоссиз ноҳақ муносабатларнинг кучаётганлиги сабаб мамлакатимизда хотин-қизлар ҳимояси бўйича қонун ва қарорлар ишлаб чиқилмоқда. Аммо бундан хабардор бўлмасдан ҳақсиз юрганлари қанча...

Бундай вазиятда жамиятнинг илғор кишилари, зиёлилари аёлларнинг давлат ҳимоясида эканлигини ва уларга кўрсатилаётган ҳуқуқий ёрдамларни эслатиб туришлари зарур.

 

Дилдора ИСЛОМОВА,

Халқ депутатлари Шайхонтохур туман Кенгаши депутати,

Аёллар қаноти Кенгаши раиси ўринбосари 

        

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+