Ҳуқуқий мавзуда давра суҳбати ўтказилди

23.05.2024 16:05:03

Хотин-қизларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш — жамият тараққиётининг муҳим омили

Чортоқ туманидаги "Мустақиллик" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 33-умумтаълим мактабида педагог ходимлари ҳамда маҳалла фаоллари иштрокида “Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи” лойиҳаси доирасида Оила ва хотин-қизлар туман бўлими вакиллари билан ҳамкорликда “Хотин-қизларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш — жамият тараққиётининг муҳим омили” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда "Адолат" СДП Чортоқ тумани Кенгаши раиси Ҳабибахон  Мирабдуллаева, Ҳалқ депутатлари туман кенгаши котибияти мудири Дилафрўзхон Ҳамрохўжаева сўзга чиқиб, оила ва жамятни бошқаришда аёлларнинг тутган ўрни, ҳуқуқ ва бурчлари, меҳнат ва ижтимоий ҳаётда яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида гапириб ўтдилар.


"Адолат" СДП
Наманган вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+