Ҳуқуқингизни биласизми, сайловчи?

09.01.2024 12:01:48

Республикамизда сиёсий-ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида фуқароларнинг сиёсий фаоллиги ошиб бормоқда. Маҳаллий кенгаш, депутат, сайловчи каби институтлар ҳақида бугун бир бошдан гапириш шарт эмас. Чунки, жамоатчилик бундан хабардор. Шунга қарамай, қонунчилигимизга бу борада киритилаётган ўзгаришларни фуқароларга етказиш лозим. Ўз ҳуқуқини билган инсон бурчини ҳам унутмайди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Избоскан туман кенгаши томонидан тумандаги Наврўзобод оилавий шифокорлик пунктида ташкил этилган давра суҳбатида айни шу мавзуда сўз юритилди. Партия фаоллари иштирокчиларга амалдаги сайлов қонунчилиги, депутатлик масъулияти ва сайловчининг ҳуқуқлари юзасидан тушунча бердилар. Жамиятда сиёсий партияларнинг тутган ўрни ва сайловолди дастурлари ҳақида маърузалар эшитилди.
Дилфуза Аҳмедова, Ўзбекистон “Адолат” СДП Избоскан туман кенгаши раиси:
- Айни вақтда партиямиздан сайланган халқ депутатлари Избоскан туман кенгаши депутатлари сайловчилар билан самарали иш олиб бормоқда. Фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган тарғибот тадбирларида улар доим биз билан бирга. Ҳудудлардаги мавжуд муаммоларнинг ечимини топишда ҳам фаол. Бу жамоатчилик ўртасида халқ вакилларига бўлган ишончни оширмоқда. Партиямиз фаолиятини янада жонлантириш борасида олдимизда яна қандай вазифалар турибди? Сайловчилар ўз ҳуқуқларини қанчалик билади? Давра суҳбати айнан шу каби масалаларга бағишланди. Бизни қувонтиргани, юртдошларимизнинг бу масалага эътиборсиз эмаслиги ва ўз муносабатларини билдиришаётганлигидир.
Тадбир якунида “Депутат ва сайловчи” лойиҳаси доирасида иштирокчиларнинг сиёсий билимлари синовдан ўтказилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+