Ҳурматли зиёкор кутубхоначилар!

21.05.2024 16:05:25

Сизларни 21 май — Республикамизда Кутубхоначилар куни муносабати билан «Адолат» СДП ва унинг кўп минг сонли аъзолари номидан самимий муборакбод этаман.

Мамлакатимизда аҳоли, шу жумладан, ёш авлоднинг маънавий-маърифий маданиятини юксалтириш йўлида амалга оширилаётган эзгу ислоҳотларда Сизлар каби илм ва зиё уйларининг фидоийлари бўлган кутубхоначи ходимларнинг ўрни беқиёс.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорининг қабул қилиниши ва унда 21 май санасини Республикамизда «Кутубхоначилар куни» деб белгиланиши ҳам соҳада фаолият олиб бораётган зиёкорларнинг фаолиятига бўлган юксак эътиборнинг намунасидир.

Нафақат сиёсий-ҳуқуқий соҳаларда, балки аҳоли ўртасидаги китобхонлик, маданий-ижтимоий ҳамда ҳуқуқий онг ва саводхонликни юксалтириш борасида кўплаб лойиҳаларнинг ташаббускори бўлган партиямиз учун ушбу сана кутубхоначиларимизнинг меҳнат фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга.

Қадрли кутубхоначилар!

Фурсатдан фойдаланиб, Сизларга сиҳат-саломатлик, оилаларингизда тўкин-сочинлик, бахт-саодат, шоду-хуррамлик, шарафли ишларингизда янгидан-янги зафарлар тилайман.

Ҳурмат билан,

Робахон Махмудова,
Сиёсий Кенгаш раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+