Ибратли оилалар жамланди

09.02.2021 22:02:19

Юнусобод туман “Исломобод” маҳалласидаги 72-мактабда партия фаоллари томонидан “Ибратли оила” тадбири ташкил этилди. Унда маҳалла жонкуярлари, “Адолат” СДП фаоллари, таниқли санъаткорлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Тадбирга ушбу маҳаллада умргузаронлик қилиб яхши-ёмон кунларига гувоҳ бўлган, шунингдек, ўзининг чиройли турмуши билан маҳалла аҳлига ибрат бўлиб келаётган бир қанча оилалар меҳмон сифатида таклиф этилди. Улар билан маънавий-маърифий суҳбатлар ташкил этилиб, ҳаётий тажрибаларидан ўртоқлашилди. Жумладан, Теша ҳамда Матлуба Mўминова, Ҳабибулла ва Шахло Акбарова, Комилжон ва Фароғат Шодиметова, Ортиқ ва Моҳира Султоновалар оиласи ўзининг ҳар томонлама ўрнак бўла  оладиган сифатлари билан ажралиб турадиган оилалардан эканлиги таъкидланди. Улар нафақат оилада, балки, бутун маҳаллада қилаётган эзгу ишлари-ю тутиш турмуши, инсонийлик фазилатлари билан намуна эканликлари олқишлар садоси остида эътироф этилди.

Мамлакатимизда маҳалла институтига қаратилаётган юксак эътибор ҳамда олиб борилаётган ислоҳотлардан келиб чиқадиган бўлсак, бу каби оилаларнинг кўпайиши ибратли маҳаллалар сафини янада кенгайтиради.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

 

          

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+