Ички кўчалар ободлигидан аҳоли мамнун

17.08.2021 11:08:00

Айни куз-қиш мавсумида аҳолининг турар жойларида йўл носозлиги сабабли айрим қийинчиликлар вужудга келиши табиий. Айниқса ёзги мавсумда чанг, ёғингарчилик туфайли қишки мавсумда лойгарчилик сабаб ички кўчалардаги қийинчиликлар  пиёда ва машиналарнинг юришини мушкуллаштиради. Бундай ҳолатлар Бандихон туманидаги айрим қишлоқларнинг  маҳаллаларидаги ички кўчаларда ҳам бир неча йиллардан буён аҳоли норозилигига сабаб бўлиб келаётган эди.

Халқ депутатлари Бандихон туман Кенгаши депутати Содиқ Каримбердиев томонидан партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида тумандаги "Обод юрт" маҳалласи фуқароларининг маҳалла ички йўлларини таъмирлаш тўғрисидаги мурожаатлари ўрганилиб, ушбу мурожаат юзасидан туман “Йўллардан фойдаланиш ва таъмирлаш корхонаси” раҳбариятига депутатлик сўрови юборилди ва депутатлик сўровига ижобий жавоб қайтарилиб, айни пайтда маҳалланинг 1,5 км ички йўлига тош ётқизиш ишлари олиб борилди..

Айтиш керакки, тумандаги “Обод юрт” маҳалласи қишлоқнинг чекка ҳудудларидан ҳисобланади. Аҳоли кўчанинг инфратузилмаси ноқулайлигидан азият чекарди. Жумладан, йўлларнинг  баланд-пастлиги ва лойгарчилиги ҳар йили муаммо туғдирарди. Маҳалланинг чекка жойларига тош-шағал тўкилиб, навбат энди асфальтлаш ишлари давом эттирилишига келган.

-Мазкур ишлар билан бирга тез орада маҳаллада электр таъминотини яхшилаш мақсадида 1,4 км узунликдаги электр узатиш тармоғи реконструкция қилиниши ҳамда трансформатор пункти янгиланиши ҳам кўзда тутилган. Режа доирасида маҳаллада спорт-соғломлаштириш объекти барпо этишни ҳам мўлжаллаб турибмиз,-дейди депутат С.Каримбердиев.- Таъмирталаб кўча ва йўлакларга тош ётқизилмоқда, чироқлар ўрнатилмоқда. Камбағал оилаларнинг томорқасини ҳам назоратга олиниб, экин экишда зарурий маслаҳатлар ва чора-тадбирлар кўриб боряпмиз. Бундан ташқари маҳаллалардаги ногиронлиги бор кишилар, назоратга олинган беморлар ва 60-70 ёшдан ошган фуқароларни бепул тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда соғломлаштиришга қаратилган тадбирлар амалга ошириляпти.

Йўллар манзилларни-манзилларга туташтирувчи муҳим воситадир. Қишлоқлардаги ички йўлларни таъмирлашга жиддий эътибор, ҳудудларни ободонлаштириш, йўловчи ва ҳайдовчиларга бирдек қулайлик яратиш, одамларнинг мушкули осон, турмуш даражаси эса янада фаровон бўлишига хизмат қилади, албатта.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+