Икки қишлоқни боғловчи кўприк таъмирланади

30.05.2022 11:05:54

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдуғани Умировнинг Нишон тумани сайловчилари билан бу галги учрашувлари хам ғоят самарали кечди. Депутат муҳтарам Президентимизнинг маҳаллабай тизими асосида фаолият олиб бориш ҳақидаги кўрсатмаларига асосан Навбаҳор махалласидаги кўпгина хонадонларда бўлиб, аҳоли билан юзма -юз мулоқот уюштирди Камолот кўчасидаги 4- уйда умргузаронлик қилаётган Маъмура Рашидова депутатга бир неча йиллардан буён уйда ишсиз қолганлиги, ижтимоий фойдали меҳнат билан мунтазам шуғулланиш учун иш йўқлигидан шикоят қилди. Депутат унинг мурожаати асосида туман хотин- қизлар қўмитаси масъуллари билан гаплашган ҳолда Маъмура Рашидовани тикувчилик цехига ишга жойлаштиришга эришди.

Депутат шу маҳалладаги Тўхтамурод Собирқулов хонадонида бўлганида нохуш ҳолатнинг устидан чиқди. Ачинарлиси, бор йўғи 5 сотих бўлган хонадонда 3 та оила яшаётган экан. Улар номидан Тўхтамурод Собирқулов депутатга уй олишда ёки ер ажратилишида ёрдам беришини илтимос қилди. Депутат ҳақиқатдан ҳам оила аъзолари кичик жойда қийналиб қолишганлигини ўз кўзи билан кўрди. Бу муаммони бартараф этиш учун Нишон туман ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича  ўринбосари билан маслаҳатлашган ҳолда  аукциондан ер олиш учун  уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Оқ олтин ва Орзубўстон қишлоқларини бир -бирига боғловчи кўприк аллақачон таъмирталаб бўлиб қолган. Ушбу муаммо қишлоқ одамларининг ташвишига ташвиш қўшаётган эди. Депутат қишлоқ одамлари билан очиқ мулоқотга киришаркан, фуқаролар номидан Убайдулла Усмонов кўприкни таъмирлашда амалий ёрдам кўрсатишини депутатдан сўради. Фуқароларнинг ушбу мурожаати асосида депутат кўприкни кўздан кечирди ва ҳақиқатдан ҳам таъмирталаб эканлигини аниқлади. Депутатнинг шу куннинг ўзидаёқ тезкор кўрган чораси туфайли туман ҳокимлиги мутасаддилари томонидан кўприк очиқ бюджет платформасига киритилиб тендирга қўйилган ҳолда таъмирлаб бериладиган бўлди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Абдуғани Умировнинг сайловчилар билан учрашувда фуқаролар томонидан ўртага ташланган барча масалалар ўз ечимини топди.

Нодир Исомов

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси.

Уюштирди: Комил Сахатов. 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+