Илм-фан билан тараққиётга эришамиз

12.10.2021 14:10:43

“Адолат” СДПдан Президентликка кўрсатилган номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг сайловолди дастуридаги асосий ғоялардан бири шундай. Номзоднинг Андижон вилоятидаги ишончли вакили Йўлдошали Эгамовнинг Хўжаобод туманида яшовчи сайловчилар билан учрашувида бу алоҳида эътироф этилди.

 Номзоднинг дастури билан танишган хўжаободликлар уни қўллаб-қувватлади. Айниқса, адолатли жамият ва адолатпарвар давлат қуриш, ижтимоий адолат ўрнатиш, таълим соҳасида адолат устуворлигини таъминлаш ва самарали иқтисодиёт йўналишларида белгиланган вазифалар кўпчиликка маъқул бўлди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, жамиятда адолат ўрнатиш тарафдори бўлган “адолатчилар”нинг вакилига бўлган ишонч ортди.

Йигитали Бекбоев, “Адолат” СДП Хўжаобод туман кенгаши раиси:

- Номзоднинг  сайловолди дастурида жамият ривожи билан боғлиқ қатор вазифалар белгиланган. Шу сабаб у сайловчиларда қизиқиш уйғотмоқда. Ҳатто ҳозирда дунёда кечаётган шиддатли рақобатга фақат замонавий илм-фан, юқори технологиялар ва инновация ютуқларини кенг жорий этиш орқали муносиб жавоб бериш масаласи ҳам эътибордан четда қолмаган. Бу йўлда таълим, илм-фан ва инновациянинг аҳамиятини ошириш чораларини кўриш ғоясининг илгари сурилиши жуда ўринли. Таъкидланганидек, нафақат олимларни, балки ҳар қандай ихтиро ва ихтирочиларни қўллаб-қувватлаш мақсадга мувофиқ. Уларни рағбатлантириб борилиши ўз самарасини беради.

Тадбир якунида иштирокчилар шу йилнинг 24 октябръ куни бўладиган Президент сайловида фаол қатнашишларини билдирдилар.

 

“Адолат” СДП Андижон вилоят  кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+