«Илм-маърифатли оилалар жамият кўрки»

22.07.2024 15:07:05

Оила тинчлиги, бахтлилиги, жамият, юртнинг фаровонлигининг асоси бўлиб ҳисобланади. Маълумки, жамиятнинг муҳим бўғини ҳисобланган оилалар қанчалик тинч ва тотув бўлса, шундагина давлат тинч ва барқарор равнақ топиши мумкин. Шу жиҳатдан оила қўрғонингнинг мустаҳкамлиги, аҳиллиги ва унда маънавий жиҳатларнинг шаклланиши муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча «Адолат» СДП Бухоро шаҳар Кенгаши ҳамда Республика Маънавият-маърифат маркази Бухоро шаҳар бўлинмаси, С.Айний МФЙ ҳамкорлигида «Илм-маърифатли оилалар» шиори остида «Маҳаллада дув-дув гап» маънавий-маданий тадбири ўтказилди.

Тадбирда Адолат социал демократик партияси Халқ депутатлари Бухоро шаҳар кенгаши раиси Абдурауф Аҳмедов, маҳалланинг ибратли ва намунали оилалари, миллий гвардия ходимлари, Бухоро шаҳар қўриқлаш бўлими жамоаси, Бухоро шаҳар маданият бўлими, Республика Маънавият-маърифат маркази Бухоро шаҳар бўлинмаси ходимлари, Бухоро вилояти телевидениеси, «Истиқлол» телевидениеси, Бухоро шаҳар Баркамол авлод мактаби жамоаси, шунингдек, «Ширин-шакар» фольклор жамоаси иштирок этишди.

Бундай тадбирларни ўтказишдан асосий мақсад оилаларни янада мустаҳкамлаш, оилавий қадриятлар эъзозлаш, оилаларда ўсиб келаётган ёш авлодни меҳр-оқибатлилик, ватанпарварлик, фидоийлик, чин-инсонийлик, комил инсон даражасида юқори натижаларга эришишдир.

Тадбир сўнгида Ўзбекистон «Адолат» социал демократик партияси Бухоро вилояти Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов томонидан ташаккурномалар ҳамда партиянинг Бухоро шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати Абдурауф Аҳмедовнинг ҳомийлигида ибратли оилаларга эсдалик совғалари билан маҳалланинг фаоллари тақдирланди.

Гулнора Кенжаева,
«Адолат» СДП
Бухоро шаҳар «Аёллар қаноти раиси»

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+