Имкониятдан фойдаланиш ўз қўлингизда

20.03.2024 13:03:52

Бугунги кунда давлатимиз томонидан ёшлар масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу бежиз эмас. Ватанимиз келажаги, халқимизнинг эртанги куни фарзандларнинг таълим-тарбиясига, қандай инсон бўлиб ҳаётга кириб боришига боғлиқ.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар кенгаши фаоллари ёшлар билан ишлашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Таълим муассасаларида ўтказилаётган тадбирлар эртамиз эгаларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорлиларни кашф этиш ва уларда ватанпарварлик туйғусини оширишни ўз олдига мақсад қилиб қўймоқда.
Партиянинг «Ватан келажаги ёшлар қўлида» лойиҳаси доирасида Андижон шаҳридаги 24-мактабда ўтказилган давра суҳбатида битирувчи синф ўқувчилари иштирок этди. Унда мустақил Ўзбекистон, тинчлик ва барқарорлик, ватан келажаги ва ҳуқуқий ислоҳотлар тўғрисида сўз юритилди. Бош Қонунимиз асосида ёшларга берилган имкониятлар кўрсатиб ўтилди.
Жанона Раҳимова, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар кенгаши раиси:
- Айни пайтда мамлакатимизда кучли ёшлар сиёсати юритилмоқда ва у айтиш мумкинки, мустаҳкам ҳуқуқий асосларга эга. Ёшлар сиёсатига қаратилган қатор қонун ҳужжатлари ўсиб келаётган ёш авлод учун катта имконият. Бундан самарали фойдаланиш уларнинг ўзига боғлиқ. Бугун биз ўқувчиларга бу борада тушунча бериш билан бирга шу юртнинг фарзанди сифатида масъулиятини оширишга эътибор қаратдик.
Давра суҳбати якунида “Сиз қандай касб танлайсиз?” мавзусида сўровнома ўтказилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+