Имконияти чекланган ёшларни спортга жалб қилиш асосий мақсадимиз

01.03.2024 10:03:31

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ва Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати Айша Абдреймова томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 февралдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 74-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ва партиямизнинг “Саховат беназир қадрият” лойиҳа доирасида пойтахтимизда жойлашган 17-сонли умумтаълим ўрта мактабининг жисмоний имконияти чекланган ўқувчилари ўртасида спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича мусобақа ташкил этилди.
Таъкидлаш лозимки, мусобақани ўтказиш орқали мамлакатимизда имконияти чекланган ёшларни спортга жалб қилиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, шу орқали жисмоний нуқсони бор болаларни жамиятга интеграциялаш ва ҳаётга бўлган қизиқишини янада орттириш каби муҳим жиҳатдан қамраб олинди.
Беллашувда 20 дан ортиқ ўқувчи ёшлар иштирок этишди.
Мусобақа якунига кўра ўғил болалар ўртасида К. Эратов биринчи, А. Базарбаев иккинчи ва Ж. Алланиязов учинчи ўринни эгаллашди.
Қизлар ўртасида А. Юсупова биринчи, Т. Элешова иккинчи, Т. Қувончбекова учинчи ўрин ғолибига айланишди.
Мусобақанинг ғолиб ва совриндорларига ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+