Имзо йиғиш уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда

19.08.2021 18:08:54

Маълумки, сайлов кодексининг 64-моддасида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатишнинг аниқ тартиби ва талаблари белгилаб берилган. Ундаги энг асосий талаблардан бири бу – Ўзбекистон Республикасидаги умумий сайловчиларнинг бир фоизи сиёсий партия томонидан кўрсатиладиган номзодни сайловда иштирок этишини қўллаб-қувватлаб, ўз имзоларини қўйиб бериши борасидаги талабдир.

Марказий сайлов комиссиясининг  2021 йил 14 апрелдаги 1067-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи  имзоларни  тўплаш ва имзо варақалари  тўғри тўлдирилганлигини текшириш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан Тошкент вилоятининг барча шаҳар-туманларида тизимли ишлар уюшқоқлик билан  ташкил этилмоқда.

Айни кунларда сайлов кодексига мувофиқ, карантин қоидаларига амал қилган ҳолда, жойларда сиёсий партияларни сайловда иштирок этишини қўллаб-қувватловчи сайловчилар имзосини йиғиш жараёнлари амалга оширилмоқда.

Бу борада “Адолат” СДП нинг дастурий мақсад ва вазифалари ҳамда Сайловолди дастури мазмун-моҳиятига бағишланган учрашувлар ўтказилмоқда. Учрашувлар жараёнида партиядан номзод сифатида кўрсатилаётган  Абдуҳалимов Баҳром Абдураҳимовични  қўллаб-қувватловчи имзо варақалари тўлдириляпти.

Айтиш лозимки, партиянинг Тошкент вилояти Кенгаши фаоллари камида 22 минг 620 нафар сайловчининг  имзосини йиғишни режа қилган. Айни кунга қадар эса партия фаоллари 10 минг 200 нафарга, яъни умумий ҳисобда 45 фоиздан юқори овоз тўплашга эришилди. 

Айтиш жоизки, ҳайрихоҳлар орасида сайлов жараёнларида илк маротаба қатнашаётган ёшлар ҳам мавжуд.

Сайловчиларга янги қабул қилинган сайлов кодекси, имзо варақаларини тўлдириш тартиблари ва партиянинг  сайловолди дастури батафсил тушунтирилмоқда.

 

Фотима САТТОРОВА,

“Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши

 матбуот котиби 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+