Имзоларда якдиллик нафаси

23.08.2021 17:08:44

Маълумки, сайлов кодексининг 64-моддасида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатишнинг аниқ тартиб ва талаблари белгилаб берилган. Ундаги энг асосий талаблардан бири бу – Ўзбекистон Республикасидаги умумий сайловчиларнинг бир фоизи сиёсий партия томонидан кўрсатиладиган номзодни сайловда иштирок этишини қўллаб-қувватлаб, ўз имзоларини қўйиб бериши борасидаги талабдир.

Айни кунларда сайлов кодексига мувофиқ, карантин қоидаларига амал қилган ҳолда, жойларда сиёсий партияларни сайловда иштирок этишини қўллаб-қувватловчи сайловчилар имзосини йиғиш жараёнлари амалга оширилмоқда.

Бу борада “Адолат” СДПнинг дастурий мақсад ва вазифалари ҳамда Сайловолди дастури мазмун-моҳиятига бағишланган учрашувлар ўтказилмоқда.

Жумладан, Зангиота тумани “Хонобод” МФЙ да жойлашган 26-сонли ўрта таълим мактабида ташкил этилган имзолар тўплашга бағишланган учрашувда партиянинг Тошкент вилояти ва Зангиота туман Кенгаши фаоллари, мазкур таълим муассасасининг педагог-ходимлари,  маҳалла фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари  иштирок этишди.

Айтиш лозимки, партиянинг Зангиота туман Кенгаши фаоллари камида 1 минг 50  нафар сайловчининг  имзосини йиғишни режа қилган. Айни кунга қадар эса партия фаоллари 960 нафарга, яъни умумий ҳисобда 98 фоиздан юқори овоз тўплашга эришилди. 

Хайрихоҳлар орасида сайлов жараёнларида илк маротаба қатнашаётган ёшлар ҳам мавжуд.

Шохсанам Боходирова, “Хонобод” МФЙ фуқароси:

Мен бу йил биринчи марта сайловда иштирок этаман. Чексиз ҳаяжондаман, сабаби Ватаним олдида юртим келажагига муносиб бўлган номзодга имзо қўйдим.

Тадбирда  янги қабул қилинган сайлов кодекси, имзо варақаларининг тўғри тўлдирилиши ва шу каби масалалар юзасидан батафсил маълумот ва тушунчалар бериб ўтилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига “Адолат” СДПдан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзоларни тўплаш жараёни давом этмоқда.

 

Фотима САТТОРОВА,

“Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши

 матбуот котиби 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+