Иншолар танловининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди

11.03.2021 17:03:08

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қарши шаҳар Кенгаши ва шаҳар халқ таълими бўлими ҳамкорлигида Тошкент ирригация ва механизациялаштириш муҳандислари  институти Қарши филиалида  “Коррупция ёшлар нигоҳида”   мавзуида  иншолар танловининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.  Унда Қарши шаҳридаги 48  та умумтаълим мактаблари  ўқувчилари  иштирок этди. 

-“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунга асосан турли ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, шунингдек, бу  нохуш ҳолатни  келтириб чиқарувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан “Адолат” СДП ташкилотлари томонидан аҳоли ва ёшлар  орасида тарғибот-ташвиқот ишлари сира ҳам сусайтирилгани йўқ,- дейди  халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши депутати Ҳусниддин Бердимуродов.-Шу туфайли  ҳам  шаҳримизда  бу каби ҳуқуқбузарликлар йил сайин камайиб бораяпти.

-Партиянинг шаҳар Кенгаши ҳақиқатдан ҳам долзарб муаммо ва уни бартараф этиш йўллари хусусида  иншолар танловини  уюштираётгани биз ёшлар учун фойдали бўлаётир,- деди 9-умумтаълим мактаби ўқувчиси Бекзод Тўхтаев,-Мана бугунги  танловда  ҳам  мен каби кўпгина ёшларимиз иштирок этаётганидан фойдаланиб айтмоқчиманки,  коррупция  мамлакатимиздаги тинчлик ва осойишталикни издан чиқариб, тараққиётимизга раҳна солувчи ғовдир. Ундан тезроқ қутулишимиз керак.   

-  Биз ёшлар  бу каби иншолар танловида қатнашиб, очиғи, қалбимизда    давлат ва жамият  ривожига  жиддий тўғаноқ бўлаётган иллатга қарши нафрат уйғонаяпти,-дейди 10-умумтаълим мактаби ўқувчиси Улуғбек Ғофуров.

Танловда партия фаоллари ва депутатлар қатнашиб, ёшларни билиб-билмай коррупция кўчасига  кириб қолишидан асраш, улар ўртасида  ҳуқуқий маданиятни кенг тушунтириб, онгида эса ёт ғояларга қарши иммунитетни тобора ривожлантириш юзасидан ўз тавсия ва маслаҳатларини  бердилар.

                                                                      Дилрабо ЧОРИЕВА,

                                                         Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё

                                                         Кенгаши бош мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+