Инсон қадри эътиборда

26.07.2022 14:07:59

Айни кунларда жойларда Конституцияга қўшимча ва ўзгартишлар киритишга қаратилган тарғибот тадбирлари давом этмоқда. Бу фуқароларнинг сиёсий фаоллигини кўрсатиш баробарида Бош Қонунимизга бўлган муносабатини ҳам ўзида ифодалайди. “Адолат” СДП Хўжаобод  туман Кенгаши томонидан тумандаги 1-мактабгача таълим ташкилотида ташкил этилган давра суҳбати ҳам Ўзбекистон Республикаси Конституциясига таклиф этилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятига бағишланди.

Тадбирда сўз олганлар, Асосий қонунимиз мамлакатни ҳар томонлама ислоҳ этиш, Халқимизнинг тинч-осойишта ҳаётини таъминлаш, жамиятда ҳуқуқий тафаккур ва маданиятни юксалтиришнинг мустаҳкам пойдевори экани, конституциявий ислоҳотлар тараққиётимизнинг янги даврини бошлаб беришини таъкидладилар. Халқимизни рози қилиш, турмуш фаровонлигини юксалтириш, фаровон келажагини таъминлашга қаратилган эзгу саъй-ҳаракатлар жамиятда инсон қадрини улуғлашга хизмат қилаётгани ва  конституциявий янгиланишларда ҳам бу ўз ифодасини топаётгани эътироф этилди.

Йигитали Бекбоев, халқ депутатлари Хўжаобод туман кенгаши депутати:

-Яқин икки ойдан буён давом этаётган муҳокама жараёнида фуқароларнинг Конституциямизга қанчалик эътиборли эканликлари кўзга ташланмоқда. Бу ўз ўзидан эртанги кунимизга бўлган муносабат ҳам демакдир. Чунки Янги Ўзбекистоннинг келажагини яратилажак Конституциямиз белгилайди. Кези келганда инсон қадри масаласи алоҳида кўзда тутилаётганидан юртдошларимиз хурсандлигини айтиш лозим. Инсон қадри баланд бўлган юртда ривожланиш ҳам бўлади. 

 “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+