Инсон қадри улуғланган юрт

25.08.2022 10:08:29

Халқ депутатлари Сўх туман Кенгаши депутати А.Сафаров ташаббуси билан «Адолат» СДПнинг «Саломатлик йўлида бирлашайлик!» лойиҳаси доирасида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тизими – тез тиббий ёрдам, патронаж хизмати, оилавий поликлиника ва ҚВПлар фаолияти билан боғлиқ муаммолар ўрганилиб, уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрланди. Жумладан, Халқ депутатлари Сўх туман Кенгашининг «Таълим соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя» масалалари бўйича доимий комиссияси раиси С.Асқаров билан биргаликда Янгиариқ шифокор хизмат уйи фаолияти билан танишилганда шароити қониқарсиз аҳволда эканлиги маълум бўлди. Мавжуд муаммолар юзасидан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи в.б. Абдуқаюм Тўхтақуловга депутатлик сўрови юборилди.

фар2_20

Шунингдек, мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан туманда «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!» шиори остида байрам тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилмоқда. Халқ депутатлари Сўх туман Кенгаши депутати К.Амирбеков ташаббуси билан тумандаги «Ҳушёр» МФЙда тадбир ташкил этилди. Мазкур МФЙда яқин кунларда мустақиллик иншоотлари фойдаланишга топширилади. Болалар боғчаси ва маданият уйларида сўнгги реконструкция ишлари олиб борилмоқда.

Тадбир давомида депутат томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқнинг ҳаёти, қалби ва онгида юз бераётган ижобий ўзгаришлар, инсон қадри қадр топаётган Ватанимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни тобора юксалиб бораётганлиги хусусида суҳбатлашилди.

 “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+