Инсон қадри улуғланган юрт

27.12.2022 11:12:17

Барчамиз куни кеча яна бир тарихий воқеани гувоҳи бўлдик. Муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлис ва халқимизга қилган Мурожаатларини тингладик. Давлатимиз раҳбари ўз Президентлик фаолиятларини бошлаган йилдан буён бу анъана давом этиб келмоқда. Мурожаат орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти халқ манфаати, халқ розилиги, уларнинг фаровон ҳаёти, ёруғ эртанги кунини ўйлаб келгуси режаларни ҳам белгилаб бериб келмоқда.

Мамлакатимизнинг ҳозирги кунда жаҳон тамаддунидаги нуфузи беқиёс бўлиб бормоқда. Бунга жорий йилда кўҳна Самарқанд шаҳрида ўтказилган иккита Халқаро нуфузли саммитлар ҳам мисол бўла олади. Зеро Ўзбекистон, Ўрта Осиё ва дунёнинг бошқа бурчакларида ўзининг муносиб ўрнини топиб бўлди. Янги Ўзбекистон деган сўзи тилимизда баралла жарангламоқда.

Шу ўринда муҳтарам Президентимизнинг Мурожаатларидаги баъзи иқтибосларга эътиборимизни қаратсак: «Ҳар йили сафимизга қарийб 900 минг янги авлод қўшилмоқда. Ўзбекистон деб аталмиш катта ва иноқ оиланинг ҳар бир аъзоси тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун зарур шарт-шароитлар яратиш йўлида тинимсиз изланяпмиз...» дарҳақиқат, сўнги йилларда мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, унинг манфаатлари йўлида катта ислоҳотларга қўл ўрилди. Халқ фаровонлиги, юрт ободлиги, осойишталиги йўлида қатор қарор ҳужжатлари қабул қилиниб амалиётга жорий этилди. Албатта, оқкўнгил, меҳнаткаш, жасоратли халқимиз билан шу кунларни гувоҳи бўлиб турибмиз.

Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқи давомида келгуси йилни номлаш билан биргаликда, эътиборга молик бўлган олтита йўналиш бўйича ҳам ишларни режалаштириш лозимлигини ҳам санаб ўтдилар. Албатта, эришаётган барча ютуқларимиз, инсон қадри улуғ бўлган диёр – Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги дастлабки натижалардир. Биз бунёдкор халқимиз билан бирга бундай эзгу ишларни давом эттирамиз ва олдимизга қўйган катта-катта марраларга албатта эришамиз дея таъкидладилар.

Кейинги йилларда олиб борилаётган ислоҳотларнинг ҳам замирида биринчи навбатда инсон қадри ётганлигини кўриб турибмиз. Муҳтарам Президентимиз мурожаатда санаб ўтган олтита йўналиш ҳам албатта Янги Ўзбекистонни-янги тараққиёт босқичини белгиловчи омиллар ва бизнинг ечимини кутаётган оғриқли нуқталаримиздир. Мисол учун қилиб иккинчи йўналишни олайлик: Биз Янги Ўзбекистонни «ижтимоий давлат» тамойили асосида қуришни мақсад қиляпмиз. Буни Конституцияда мустаҳкамлашимиз керак. Ижтимоий давлат бу, энг аввало, инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш учун тенг имкониятлар, одамлар муносиб ҳаёт кечиришига зарур шароитлар яратиш, камбағалликни қисқартириш, демакдир. Шу боис, биринчи навбатда, эътиборни Янги Ўзбекистон учун энг катта инвестиция бўлган таълимни қўллаб-қувватлашга қаратамиз. «Нажот – таълимда, нажот – тарбияда, нажот – билимда. Чунки, барча эзгу мақсадларга билим ва тарбия туфайли эришилади»-деб ёниб нутқ сўзладилар муҳтарам Президентимиз. Бундан ташқари она тилимизга бўлган эътиборни кучайтиришимиз зарурлигини айтганларида, ҳақ гапни айтдилар. Ёшларимизни онгида биринчи навбатда она тилига муҳаббат ва ватанпарварлик руҳини сингдирсак, уларни илмли ҳамда тарбияли қилиб вояга етказсаккина маррага албатта эришамиз... Зеро Мурожаатдан келиб чиқиб шунга амин бўламизки, муҳтарам Президентимиз олиб бораётган ислоҳотларнинг барчаси бизнинг, яъни жонажон халқимизнинг фаровон яшашлари учун яратилаётган имконият ва заминдир. Албатта халқимиз бугунги тинч замонни қадрига етиб, муҳтарам Президентимиз олиб бораётган ислоҳотларга лаббай деб жавоб беришади ҳамда бу ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди.

Муталлиб Раҳимов,

Халқ депутатлари Иштихон туман Кенгаши депутати   

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+