Инсон шаъни ва қадр-қиммати — бош мақсад

18.07.2022 11:07:17

Бугун мамлакатимиз ўтган қисқа давр мобайнида катта ютуқларни қўлга киритиб, дунё миқёсида ўз ўрни ва сўзига эга бўлиб, иқтисодиёти тез ривожланаётган давлатлар қаторига кирди. Амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар самарасини барчамиз ҳаётимиздаги ўзгаришлар мисолида ҳам гувоҳи бўлмоқдамиз.

Ҳозирда Конституциямизга киритилаётган ўзгартиришлар ҳам Ўзбекистонни янада тараққий эттириш, халқимизнинг фаровон ҳаёти ва ёруғ келажагини таъминлашда беқиёс имкониятлар очиб бериши шубҳасиз.

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва бошқа асосий халқаро ҳужжатларнинг принципиал қоидаларини ўзида мужассам этган, «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасида инсон шаъни, ҳуқуқ ва манфаатлари, унинг эркинликлари давлат манфаатларидан устунлиги, одамларимиз учун муносиб ҳаёт шароитини яратиш, ижтимоий адолат тамойиллари асосий мезон сифатида эътироф этилган

Хусусан, Конституциянинг таклиф этилаётган 13-моддадасида:

Инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати, ҳуқуқи ва эркинликларини ҳурмат қилиш, уларга риоя этиш, уларни ҳимоя қилиш давлатнинг мажбуриятидир.

Инсоннинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида қонунчиликда юзага келадиган, бартараф этиб бўлмайдиган барча қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилинади деб белгилаб қўйилган.

13-моддага қўшилган мазкур қўшимчалар инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, унинг қонуний манфаатларини таъминлаш масалалари Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатида устувор аҳамият касб этишида, мамлакатимизда иқтисодий, ижтимоий ва маънавий соҳаларда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар пировардида эзгу мақсад — инсон манфаатларини таъминлашда асосий мезон бўлиб хизмат қилади.

Ўктам ҚУРБОНОВ,

«Адолат» СДР Жиззах вилоят Кенгаши мутахассиси

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+