Инсонни юксак муваффақиятларга етакловчи йўлдаман

24.04.2021 09:04:32

Инсоннинг юксак муваффақиятларга, ютуқларга эришишида албатта у камолга келган, таълим-тарбия олган муҳит алоҳида ўрин тутади. Мен ҳам мана шундай имкониятлари бисёр қорақалпоқ диёрида, мустақил Ўзбекистон заминида туғилиб, вояга етканимдан жуда ҳурсандман. Болалигимдан адабиётга меҳр қўйдим. Шеърлар, ҳикоялар ёзиб, ўз ижод намуналарим билан кўпгина кўрик-танловларда иштирок этдим. Бир нечта шеърий тўпламларим нашр этилди.
 

«Ёш китобхон - 2019» танловининг мамлакат босқичида ғолиб бўлиб, Президент совғаси – «Спарк» автомашинаси билан тақдирландим.

Жорий йилда Зулфия номидаги давлат мукофотига сазовор бўлиб, Президентимизнинг қўлларидан ушбу мукофотни олишга эришдим. Ушбу мукофот нафақат менга, балки бутун қорақалпоқ қизларига, ижодкор-зиёлиларга қаратилган юксак эътибор, ишонч, масъулият деб биламан.

Мен юртимизга муносиб фарзанд бўлиб, келажакда она Ватанимиз тараққиётига ҳисса қўшишга харакат қиламан.

 

Шаҳзода КАРИМБОЕВА,

Зулфия номидаги давлат

мукофоти соҳибаси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+