Интернет тили

10.12.2023 11:12:04

Интернет технологияси ривожланаётгани сайин ахборотлар алмашиниш жараёни ҳам такомиллашиб бормоқда. Интернет технологияси онлайн танишувлар, суҳбатлар, матнли хабарлар, электрон почталар ва эможиларни ҳам ўз ичига олади. Коммуникациянинг шаклланишида қисқа ва тез хабар жўнатишга ушбу воситалар катта ёрдам беради. Қисқа шаклдаги сўзлар, қисқартмалар, жумлалар ва мемлар интернет маданиятини белгиловчи янги “виртуал тил”ни пайдо бўлишига кўмак бўлади. Бугунги кунда “интернет тили” деб аталувчи термин пайдо бўлган. Интернет ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланадиган шахслар уни шакллантирадилар.

Интернетда ёзиш, чизиш, овозли хабар ва видеоли хабарлар орқали яқин дўстларимиз билан мулоқот қилишимиз мумкин. Мулоқот пайтида туйғуларни ва ҳиссиётларни ифодалаш учун смиле (кулгили стикерлар)дан кўпроқ фойдаланилади. Эможиларни кайфиятга қараб қўллаш ўз ўрнида ёрқин коммуникацияни таъминлаб беради. Ёзма матнлар орқали ҳисларни тушунтириб бериш бироз қийинчилик туғдириши мумкин, шундай пайтда эмоцияни суҳбатдошга англатиш учун турли хил кайфиятдаги стикерларни қўллаймиз. Айнан мана шу стикерли қисқартмалар фойдаланувчининг бахтли, афсусли, ўйчан, ғазабланган ёки ажабланадиган инсон эканлигимизни яққол айтиб беради. Мисол учун; “табассум” мимикасини ифодалаш учун самимий кулган “Ж” шаклдаги стикерда ифодаланади. Мулоқотни тезлаштиришда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси қисқартма сўзларни хоҳласа ҳам, хоҳламаса ҳам қўллайди. Инсон банд бўлган пайтда дўстлари, оила аъзоларига хабарни тезроқ жўнатиши керак бўлиши мумкин, шундай пайтда узун сўзни ёзишга вақт бўлмайди. Шу жараёнда ҳамма тушунадиган қисқартма сўзларни ишлатиш мақсадга мувофиқ. Хабарни матнли ҳолда ёзиш овозли қилиб жўнатгандан кўра қийинроқ бўлади. Бироқ ҳар доим овозли хабар жўнатишга шароит тўғри келмаслик эҳтимоли бор. Шовқинли жойларда ёки жимликни сақлаш мумкин бўлган жойларда овозли хабар юбориш ноқулайлик туғдиради.

Ижтимоий тармоқлардаги турли хил гуруҳ ва каналларда танишувлар, суҳбатлар бўлади. Телеграм, инстаграм, wҳатсапп каби хабарлашув дастурларига бир марта бўлса ҳам кирмаган одам бўлмаса керак. Ёшлар ўртасида оммалашган қисқартмалар ҳам мавжуд. Мисол учун; “ш” товуши ўзи икки ҳарфдан ташкил топган, лекин ижтимоий тармоқ хабарларида “w” белгиси орқали ифодаланади, яъни “шамол” эмас, “wамол” тарзида ёзилади. Телеграм сўзини ёзганда ҳам “Телеграм” эмас, балки қисқароқ қилиб “тг” шаклида бўлади. Табиийки бундай сўзларни деярли ҳамма ижтимоий тармоқ аудиторияси тушунади. Бу каби сўзлар қатори жуда кўп. Масалан; “инстаграм”, “инста”; “билан”, “б/н”; “ч”, “c”; “телевизор”, “тв”; “телифон”, “тел”; “учун”, “у/н” каби сўзлар ҳам шулар жумласига киради.

Интернет тилининг синтактик даражаси ва пунктуациявий томонларига эга. Интернетда тезкорлик муҳим аҳамият касб этар экан, Бундан ташқари тежамкорлик ғояси ҳам илгари сурилади. Матн киритаётганда ҳарфлар сони чекланган. Шунинг учун постлар жойланаётганда қисқа ва лўнда маълумот жойлаш тўғри ҳисобланади. Масалан; ассалому алейкум эмас, балки А.а.с, валейкум ассалом-В.а.с, қўнғироқ қилинг-тел қ, кейин-кн, яхши ёки тушунарли-оок. Лн-лекин, мм-мумкин, чндм-тушундим.

Вертуалда гиперматнлардан ҳам кенг фойдаланилади. Гипперматн – ахборот мазмунини нотекис тизимлашмаган ҳолда узатиш ва қабул қилиш имкониятини беради. Бу матннинг моҳиятини унга иқтибос келтирилган – бошқа бир матн воситасида тушуниш имконини яратади. Интернетнинг прагматик аспектлари аввал келтириб ўтилганидек эможи ва смилеллар саналади.

Эндиликда коммуникация воситалари такомиллашиб бораётганлиги сабабли, мулоқот жараёни ҳам осонлашиб бормоқда. Ёзма, овозли хабарлардан ташқари фото ва видео орқали ҳам ахборот узатиш имконияти бор. Биргина видеони кўриш орқали анчагина вақт тежаб қолиш ҳеч гап эмас. Баъзи инсонлар матн ўқишга эринади, шунинг учун видео уларга қулайроқ бўлади. Видеода узатилган ахборот, ёзма шаклдагисига қараганда ишончлироқ ва тезкорроқдир. Расмлар матнли информацияга қараганда ишончли, аммо видео ахборотдан кўра таъсири кучсиз.

Юқорида келтирилган маълумотлар фақатгина кўнгилочар каналлар учунгина эмас. Ҳар қандай давлат ташкилотига тегишли бўлган расмий канал ва гуруҳлар ҳам фойдаланади. Ҳозирда ҳар битта ташкилотнинг ижтимоий тармоқларда канал ва блоги мавжуд. Ушбу расмий блоглар орқали ташкилот ва компанияларга тегишли бўлган маълумотларни олиш мумкин. Телеграм, инстаграм, фаcэбоок ва бошқа тармоқлардаги каналлари ёрдамида эса энг сўнги янгиликлардан бохабар қилинади. Бугунги кунда ташкилотларнинг имижи ижтимоий тармоқлардаги канал ба блогидаги фаолиятидан келиб чиққан ҳолда баҳоланмоқда. Қисқартирилган сўзлар ва ҳарфлар вақтни тежаш тарафидан, ахборотни тезроқ узатиб, қабул қилишда қўл келиши мумкин. Бироқ ҳар нарсанинг ижобий томони бўлганидек, салбий жиҳатлари ҳам йўқ эмас. Ёш авлод ҳарф бирикмаларини ёзишга эриниб, “w”, “c” каби қисқартмалардан фойдаланади. Натижада ўзбек тили грамматикаси қоидаларининг бузилишига сабаб бўлади. Жаҳон тадбирларида бундай хатоликларни гувоҳи бўлишимиз мумкин. Мана шу хатоликлар сабабли ўзбек тили алифбосини ўзгартириш учун турли хил таклифлар берилди. Ўзбек тилининг грамматикасини бузилмаслиги ва ёш авлодга қулай бўлиши учун ушбу дастур илгари сурилмоқда. Яқинда бўлиб ўтган “Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусида халқаро илмий конференция бўлиб ўтди. Мазкур конференцияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева ҳам ўзбек тили алифбосининг ўзгариши ҳақида нутқ сўзлади. “Яна бир бор таъкидлайман, гап Ватан ва миллат номини тўғри ёзиш ҳақида кетар экан, бундай баҳс ва тортишувларни бас қилишимиз, алифбодаги айрим ўзгаришларни жорий этишимиз ва шу билан алифбо масаласига қатъий нуқта қўйишимиз зарур, деб ҳисоблайман”- деди, Саида Мирзиёева. Бундан ташқари ҳозирги кунда замонавий касблар жадаллик билан ривожланиб боряпти. Компьютер технологияси билан шуғулланувчилар ҳам иш фаолияти давомида айрим муаммоларга дуч келади. Бундай муаммолардан бири ҳарф бирикмалари ва “ў”, “ғ” товушлари билан боғлиқ бўлаётгани таъкидланган. Лотин алифбосидаги ҳарфлар баъзи дастурлаш жараёнларида, ҳаштагларни қўллашда қийинчиликларга сабаб бўлар экан. Биламизки, замонавий касбларнинг ватанимиз равнақига катта ҳисса қўшади.Таъкидлаб ўтилган сабаблар туфайли ва ўзбек тилининг грамматикасини сақлаб қолиш мақсадида алифбонинг ўзгариши кўпчилик томонидан маъқулланиб келинмоқҚисқартма сўзлар, эможилар, видеолар, овозли хабарлар, фотолар ва матнлар бирлашиб “интернет тили”ни ташкил қилади, десак адашмаган бўламиз. Баъзи инсонлар тан олишни хохламасада, ижтимоий тармоқлар бизнинг ҳаётимизда аҳамиятга эга бўлган воситалардан бирига айланиб улгурган.

Саидаҳмадова Зулфизар Иброҳим қизи,

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети,

Медиа ва коммуникация факультети 3-босқич талабаси.

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+