Интернет ва ёшлар

13.05.2024 10:05:08

Ўзбекистон "Адолат" СДП  Уйчи туман кенгаши раиси Фурқатжон Боймирзаев 1-сонли умумий таълим мактаби ўқувчилари ҳузурида "Интернет тармоғидан фойдаланиш маданияти" мавзусида суҳбат ўтказди.

Ушбу мактабда ўқувчилар учун айрим фанлар бўйича чуқур билим олиш имконияти яратилган.
  
Суҳбат чоғида иқтидорли бўлиб етишишни мақсад қилган ўқувчиларга интернет тармоғидан фойдаланиш ва жамиятдаги глобал муаммолар, интернет хуружи, оммавий маданиятни тарғиб этувчи ёт таъсирлардан ҳимояланиш ҳақида тушунчалар бериб ўтилди.

"Адолат" СДП
Наманван вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+