Иқтидорли ўқувчилар тақдирланди

08.12.2023 17:12:34

Конституциямизнинг 31 йиллиги муносабати билан кўплаб иқтидорли ўқувчилар тақдирланди

Конституция — давлатни давлат, миллатни миллат қиладиган муҳим сиёсий ҳужжат ҳисобланади. Бошқача айтганда, жамият таянчи ва тараққиётнинг ҳуқуқий кафолати, давлатимиз мустақиллигининг ёрқин рамзи, кўп миллатли халқимиз хоҳиш-иродасининг қонуний ифодасидир.


Бош қомусимизнинг кундалик ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш, юртдошларимиз, айниқса ёшларимиз қалбида қонунга ҳурмат, ватанга меҳр ва садоқат туйғуларини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишда муҳим восита бўлиб хизмат қилади!
7-декабрь куни “Адолат” социал демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгаши ҳамкорлигида, Самарқанд шаҳридаги Олимпия захиралари коллежи томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги муносабати билан иқтидорли ёшлар ҳамда коллеж фаоллари томонидан тадбир ташкил этилди.


Тадбирда ўқувчи ёшларнинг чиқишлари, шеър ва саҳна кўринишлари, Конституциямиздаги қонун ва нормаларни ифода этди.
Тадбир сўнгида Самарқанд Олимпия заҳиралари коллежи маъмурияти ва “Адолат” социал демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан, фаол қатнашган ўқувчи ёшлар эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

“Адолат”СДП Самарқанд вилоят Кенгаши,
матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+