Иқтидорли талаба қизлар беллашди

10.06.2024 11:06:24

Урганч давлат университетида «Адолат» СДП Хоразм вилоят Кенгаши, Хотин-қизлар маслаҳат Кенгаши, «Қизларжон», «Лидер қизлар» клуби билан ҳамкорликда «Истеъдод, иқтидор ва рағбат» мавзусида иқтидорли қизлар танлови ўтказилди.

Унда иштирокчилар якка тарзда 14 та номинация бўйича иштирок этиб, ўз ижодий ишлари ва санъат намуналарини тақдим қилишди. Шу билан бирга талаба-қизлар томонидан ташкил этилган шеърий чиқишлар тадбирга ўзгача шукуҳ бахш этди. Тадбир давомида университетнинг иқтидорли ва истеъдодли, ҳунарманд, спортчи, эпчил ва зукко қизлари ўз маҳоратларини намойиш этишди.

Тадбир якунида ғолиб талаба-қизлар «Адолат» СДП ва университет томонидан қимматбаҳо совғалар ва дипломлар билан тақдирланди.

«Адолат» СДП

Хоразм вилояти Кенгаши

Матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+