Иқтидорли ёшлар билан келажакка қадам

29.02.2024 16:02:37

Ўзбекистон "Адолат" СДП Андижон шаҳар кенгаши томонидан ёшлар билан ишлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Партиянинг "Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлар" лойиҳаси доирасида ташкил этилаётган тадбирлар уларни изланишга ва янги ташаббусларга бошламоқда.
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти қошидаги академик лицейида ўтказилган “Тинчлик ва дунё гўзаллиги менинг нигоҳимда!” деб номланган расмлар танлови иқтидорлилар учун яна бир имконият бўлди. Иштирокчилар ранглар жилосида юрт тинчлигини, янги Ўзбекистонни ва дунёнинг гўзаллигини ифодаладилар. Энг яхши суратларнинг муаллифлари муносиб тақдирланди.
Шу куни 5 нафар йигит-қиз партия сафига қабул қилинди.

Жанона Раҳимова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар
кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+