Ишончли вакил Нурафшон шаҳри сайловчилари билан учрашди

29.09.2021 13:09:11

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри сайловчилари билан “Адолат” социал-демократик партиясидан Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов Абдураҳимовичнинг ишончли вакили Гулнора Аҳмедова сайловолди тарғибот учрашувини ўтказди. Учрашувда туман аҳолиси, талаба-ёшлар, oммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Ишончли вакили номзоднинг таржимаи ҳоли, фаолияти ҳамда дастурини ҳаётий мисоллар билан тушунтириб берди.

Номзоднинг сайловолди дастурида айтилган мактабгача таълимга қамров ёшини 2 ёшдан қилиб белгиланиши илгари сурилгани аҳоли томонидан қўллаб қувватланди.

Ишончли вакил иштирокчилар томонидан берилган саволларга аниқ жавоблар қайтарди. Учрашув кўтаринки руҳда, савол-жавобларга бой тарзда бўлиб ўтди.

Райҳон МУХАММАДАЛИЕВА,

Адолат СДП Тошкент вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+