Ишончли вакил шаҳар ва туманларда учрашувлар ўтказмоқда

30.09.2021 17:09:33

“Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг Бухоро вилояти бўйича ишончли вакили Мақсуд Ҳамидов белгиланган тартибда вилоятнинг шаҳар ва туманларида сайловчилар билан учрашувлар ўтказиб келмоқда.

Навбатдаги учрашув партиянинг Когон шаҳар Кенгаши томонидан “Темирйўлчилар” истироҳат боғида ташкил этилди. Учрашувда партиянинг маҳаллий Кенгаш депутатлари, таълим соҳаси вакиллари,  маҳалла фаоллари, нуронийлар  ҳамда сайловда илк маротаба қатанашувчи ҳудуд ёшлари иштирок этишди.

Тадбирни “Адолат” социал-демократик партияси Когон шаҳар Кенгаши раиси Тошева Зарнигор кириш сўзи билан очиб, йиғилганларни номзоднинг ишончли вакили Мақсуд Ҳамидов билан таништирди. Мақсуд Ҳамидов аввало номзоднинг таржимаи ҳоли, сўнгра сайловолди дастурини сайловчиларга батафсил таништирди.

Шундан сўнг иштирокчилар сўз олиб, сайловолди дастурдаги устувор йўналишлар хусусида таъкидлаб, номзоднинг дастурини қўллаб-қувватлашга чорладилар.

 

Мухтасар ЗОХИДОВА,

 “Адолат” СДП Бухоро вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+