Ишсизлар ишни қаердан излайди?

21.03.2021 09:03:46

Келинг, бугун энг муаммоли масала, одамлар ичида "амал", "мансаб", "лавозим", "катта иш", "обрўли иш" деб аталадиган ишлар ҳақида гаплашамиз. Қишлоқда,  (холбуки одамлар  ўз муаммоларини ўз ичида ҳал этишга ўрганар экан,  қишлоқни назардан қолдирмасак яхши) бекорчи ёшлар,  аёллар кўп учрайди. Етар-етмасликка тушган баъзилари,  нима қилишини, бошини қаерга уришини билмайди, Пайариқ шаҳридаги ҳолат бунга бир мисол, жиноят, гуноҳ, айбдорлик нима эканини баъзилари тушунмаслиги ҳам мумкин,  ўқимаган, давлат ишига боролмайди, пул топиш йўлларини билмай,  тадбиркорликни, бирон ишни уддалаб кетолмайди.

Қишлоқ одамлари тасаввурида кимлар яхши ишда ишлайди, деб ҳисобланади? Ҳокимлик, прокуратура, ИИБ, туман ва вилоят, Республика ташкилот,  идора, корхоналарида раҳбар ва амалдор  лавозимларда ишласа.

Дўхтир, мактаб директори, оилавий шифохона мудири,  боғча мудираси,  қурилиш фирмаси раҳбари, банк, молия, солиқ, муаллим ва бошқа шундай кўпчиликка таъсирли одамларни. Фермерни ҳам. Энди мана шу одамлар фикрни бир қилиб,  қишлоқдаги аёллар ва ёшлар дафтарига кирганларга,  ишсизларга қандай ёрдам беради?  Атрофимизда ишсизлар кўп,  кўп ёшлар Россияга кетолмай "армон"да.  Қанчалари Америкага грин-картада иштирок этиб,  май ойида жавоби келишини,  қанчаси Корея ва бошқа ривожланган  мамлакатларга ўтиб ишлашни орзу қилаяпти.  Ана шу шароитда бояги санаган эл назаридаги одамлар қандай ишларни қилиши мумкин?  Уларга ҳуқуқий,  маънавий,  психологик жиҳатдан ёрдам берибгина, менинг назаримда.  Ҳамма ёшларни касб-ҳунар мактабида ўргатолмаймиз,  имконимиз етмайди.  Унда ҳар йили мактабни битириб келаётган ёшларга,  шундай ҳам уйида ўтирган кишиларга қаердан излаймиз ишни?  Ҳозир ишсиз  ёшларга ер берилмоқда.  Ердан фойдаланиш бўйича билими,  ишбилармонлиги,  навлар, шароитлари, суви, агротехника ҳақида  тажрибаси қандай? Самарқанд,  Тайлоқ,  Булунғур туманларида, водий вилоятларида 20 сотихдан ҳам бир оилани боқиш мумкиндир, деҳқончилик тажрибаси билан,  бизда-чи?  Бизда фақат томорқага кишмиш узум экиб қўйиш тарқалган бўлса, шундан бошқа билим олишга шошмасак,,  болаларимиз ердан қандай фойдаланади? 

Ёки кредит деяпмиз. Бундан беш-олти йил олдин бир киши билан таксида бирга кетдим.  Унинг айтишича,  уйида иссиқхонаси бор.  Банкдан иссиқхона учун кредит  олганларнинг беш-олтитаси шу одамникига бориб,  иссиқхонаси борлигини исботлаш учун шу ерда расмга тушиб,  банкдан олган кредитига иссиқхона қурганини исботлаш учун юқорига,  қаергадир расмларини юборишибди.

Кредитларни тадбиркорликка йўналтириш учун нима қилишимиз керак?  Ёшлар,  аёллар ўзини мулки,  тадбиркорлиги бор одамлар деб ишониши учун уларга қандай психологик ёрдамлар керак? 

Хуллас,  ўйласак,  фикр кўп. Сизга эса,  ким бўлманг,  ишсиз ёшлар ва аёлларга биргаликда ёрдам берайлик,  янги иш ўринлари яратайлик,  деб қоламан.

Азамат Тавбоев,

Халқ депутатлари Пайариқ туман Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+