Ислоҳотлар инсон қадри учун

05.06.2022 18:06:12

«Адолат» СДП Хонқа туман Кенгаши томонидан тумандаги «Эзгулик» маҳалла фуқаролар йиғини биносида «Эзгулик» МФЙ биносида «Суд мустақиллигини тўлиқ таъминлаш-энг муҳим вазифаларимиздан бири бўлиши зарур» мавзусида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишга маҳалла ва партия фаоллари, депутатлари иштирок этишди.

Йиғилишни партия туман Кенгаши раиси Нигора Жумақова кириш сўзи билан очиб берди.

Таъкидланишича, «Адолат» СДП «инсон ва унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъна, қадр- қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадриятлиги тўғрисидаги конституциявий тамойилни фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини самарали таъминлашда зарур бўлган «давлат ва жамият томонидан инсон қадр- қиммати ҳимоя этилиши ва ҳурмат қилиниши лозимли»ги тўғрисидаги янги тамойил билан тўлдириш зарур деб ҳисоблайди.

Туман Кенгаши депутати Роҳатой Мухторова сўзга чиқиб, йиғилганларни дастлаб мамлакатимизда изчиллик билан олиб борилаётган ислоҳотлар, истиқболдаги режалар билан таништирди ва мавзуга доир фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Хусусан, жамиятда суд органларининг нуфузини ошириш, судьяларнинг чинакам мустақиллигини ва фақат қонунларга асосланиб иш юритишини таъминлаш мамлакатимиз Конституциясини ва шу асосда қабул қилинаётган қонунлар муҳим аҳамият касб этиши тўғрисида таъкидланди.

Фикр ва мулоҳазалар қизғин тус олган йиғилиш сўнгида иштирокчилар қизиққан саволларга атрофлича жавоблар берилди.

Туманда бу каби тадбирлар давом этмоқда.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

«Адолат» СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+