Иссиқ ва совуқ сув ўчди... лекин…

28.05.2021 18:05:21

Тошкент шаҳри бўйича  5 кун иссиқ сув бўлмаслиги ва совуқ сув босими пасайиши, айрим ҳолатларда ўчиши юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан ОАВ ва интернет тармоқларида огоҳлантиришлар эълон қилинди. 25-26 май кунлари баъзи ОАВ тармоқларида Сергели туманида иссиқ сув ҳам, совуқ сув ҳам бир кунда ўчиши муносабати билан норозилик кайфиятидаги мақолалар чиқди. Бундай муносабатларни ҳам тушуниш мумкин, чунки ҳамма ҳам ижтимоий тармоқлардан фойдаланмаслигини инобатга олсак, қайсидир маънода беҳабар истеъмолчиларнинг фикрида жон бор.

Аммо ўзим ҳам Сергели туманида яшаганим сабаб, 25 май куни иссиқ ва совуқ сувнинг бир муддатда ўчгани ҳақиқаттан ҳам анча ноқулайликлар туғдирганига гувоҳ бўлдим. Лекин шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, деярли барча кўп қаватли уйларнинг йўлаги ёнига МФЙ маъмурияти томонидан 1 ҳафта олдин  эълонлар ёпиштирилган эди. Шундай бўлсада, ўзимдан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, биз ҳам ҳам сув олиб қўйишни эсдан чиқарибмиз ва бунда айбдор фақат ўзимиз эканимизни ҳис қилдик. 25 май куни дўкондан сув сотиб олдик, 26 май куни эса “Қуурувчи” МФЙ ташаббуси билан қудуқдан сув олиш имкони яратилди ва сувдан барча истеъмолчилар фойдаланди.

Энг муҳими, ҳокимият истеъмолчилар олдида берган ваъдаларига биноан белгиланган муддатларда иссиқ ва совуқ сувлар таъминотини йўлга қўйди.

Ойгул ПЕРНЕБЕКОВА,

“Адолат” СДП фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+