Иссиқхонaларнинг экспорт имкониятлари кенгаймоқда

22.06.2021 21:06:44

Давлатимиз раҳбарининг ҳудудлардаги ўзгаришлар, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш, истиқболдаги режаларни белгилаш мақсадида Андижон вилоятига ташрифи давомида Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди.

Юртбошимиз раҳнамолигида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш борасида хорижий инвестициялар иштирокида қатор самарали лойиҳалар амалга оширилмоқда. 

 «Мега агро» масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил қилинган иссиқхона ҳам ушбу самарали лойиҳалар натижасида барпо этилган.

Давлатимиз раҳбари бошчилигида мамлакатимиз қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, хусусан соҳада давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, бозор муносабатларини кенг жорий қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи, қайта ишловчи ва сотувчи субъектлар ўртасидаги муносабатларнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш, соҳага инвестицияларни жалб қилиш, ресурс тежамкор технологияларни жорий этиш ҳамда қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни замонавий техникалар билан таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Мазкур иссиқхона ҳам Испания технологияси асосида ташкил қилинган бўлиб, иссиқхона экин полиэтилен қувурчалар орқали суғорилади. Энг муҳими, сув исроф бўлмайди, доимий айланиб туради.

Эътиборли томони шундаки, иссиқхонада 100 та иш ўрни яратилган бўлиб, “Айсберг” карами, помидор, бодринг, уларнинг кўчатлари ва ҳар хил кўкатлар етиштириш орқали йилига 1 миллион 500 минг долларлик экспорт қилиш режалаштирилган.

Шу билан биргаликда, давлатимиз раҳбари Андижонда металл конструкциялар корхонаси ташкил этиб, четдан сотиб олинаётган материалларни маҳаллийлаштириш, хусусан, иссиқхона деталларини ишлаб чиқариш бўйича топшириқ берди. Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти вилоятда аграр соҳани инновацион ривожлантиришга акселератор бўлиши кераклиги таъкидланди.

Ориф ШУКУРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+