Ижтимоий аёллар ётоқхонасида мўъжазгина кутубхона ташкил этилди

18.10.2022 15:10:27

Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёевнинг «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Республикамиз бўйича китоб тарқатиш бўйича кўпдан-кўп акциялар уюштирилди ва уюштирилмоқда, эл орасида ардоқли инсонлар ибрат тариқасида турли таълим масканларига ташриф буюриб, билим ва маърифат манбаларини улашмоқдалар.

Ана шундай тадбирлардан бири, Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутатлари Абдурауф Ахмедов ва Гулчеҳра Равшанова ҳамда Бухоро шаҳар ҳокими ўринбосари-Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Маърифат Умароваларнинг ташаббуслари билан Бухоро шаҳар Садриддин Айний МФЙ Саноатчилар кўчасида янгидан ташкил топган ижтимоий Аёллар ётоқхонасида бўлиб ўтди.

Шу ўринда айтиш керакки, аёл-қизларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларда етакчилик сифатларини ривожлантириш, ташаббусларини рағбатлантириш, уларнинг жамиятда тутган ўрни ва ролини оширишга қаратилган чора-тадбирларнинг аҳамияти беқиёсдир.

Юртимизда ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизларни ҳар томонлама ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш, уларга давлат томонидан манзилли тарзда кўмаклашиш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилганлиги ва шу муносабат билан Аёллар ётоқхонасида кутубхона ташкил этилиши айнан муддаолигини айтиб ўтди.

Жўрабек Жўраев

“Адолат”  СДП Бухоро шаҳар Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+