Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди

30.03.2022 10:03:09

“Адолат” СДП томонидан аҳолини ўйлантираётган турли масалаларни, ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ўз вақтида ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Халқ депутатлари Кегайли тумани Кенгаши депутати Ж.Ембергенов ўз ҳудуди “Қайып дарға” сайлов округида бўлиб, аҳоли билан учрашувлар ва мулоқотлар ўтказди.

Депутат мулоқотлар давомида маҳалладаги ёши улуғ фуқаролар билан учрашиб, аҳоли мурожаатларини тинглади. Кўтарилган масалаларнинг аксарияти, оилавий тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, имтиёзли кредит олиш ва ички йўл масаллари бўйича бўлди.

Қорақалпоқ12

Депутат томонидан оилавий бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳукумат томонидан яратилаётган қулай шарт-шароитлар ва имтиёзлар тўғрисида батафсил тушунчалар берилиб, йўл масаласи бўйича тегишли тартибда туман йуллардан фойдаланиш бошқармасига депутатлик сўрови чиқарилди.

Шундан сўнг депутат Ж.Ембергенов ўз сайлов ҳудудида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчиси йўқ, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиб, байрам билан табриклаган ҳолда, ўз совғаларини топширди.

 

Ахмед КАЙПОВ,

«Адолат» СДП Кегайли тумани Кенгаши раиси.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+