Ижтимоий тармоқларда Чироқчидаги мактабга оид тарқатилган хабарлар рост эмас

01.11.2020 10:11:52

Ҳаммамизга аёнки, тараққиётнинг тамал тоши ҳам, мамлакатни  қудратли, миллатни буюк қиладиган куч ҳам бу – илм-фан, таълим ва тарбиядир. Эртанги кунимиз, Ватанимизнинг ёруғ истиқболи, биринчи навбатда, таълим тизими ва фарзандларимизга бераётган тарбиямиз билан чамбарчас боғлиқ. Мамлакатимизнинг келгуси тараққиётини ўйлаб, ўқитувчи ва муаллимларнинг ҳаётимиздаги нуфузи ва мавқеини ошириш мақсадида уларнинг мақомини қонун даражасида белгилашни партиямизнинг  сайловолди дастурида ҳам илгари сурган эдик. Кейинги вақтда мамлакатимизда мактаб таълими умуммиллий ҳаракатга айланиб, соҳа ривожида янги давр бошланди.

Бугунги  кунда  мактаб таълимини  ривожлантириш,   уни замон талабларига мос равишда  жиҳозлаш янги замонавий мактабларни  қуриш борасида давлатимиз раҳбари томонидан  улкан ишлар амалга оширилмоқда. Келажагимиз ишончи ва таянчи бўлган  ёш  авлодга сифатли таълим  бериш тизимини шакиллантириш учун  бир неча  миллиард сўм  маблағ ажратилган бўлиб,  бу борада вилоятимизда ҳам  бир қанча ишлар амага оширилмоқда.

Дарҳақиқат, Чироқчи тумани “Умакай”МФЙ ҳудудида жойлашган 61-мактаб биноси биз ижтимоий тармоқларда кўрганимиз каби ачинарли аҳволда эмас экан. Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси Р. Раупов партия фаоллари, депутатлар  61-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб,  мактабнинг умумий ҳолати,  ўқув жараёнлари билан танишдилар.

Мактаб  80 ўринга мўлжалланган бўлиб бугунги кунда мактабда 205 нафар ўқувчи таълим-тарбия олиб келмоқда. Мактаб яхши таъмирланган бўлиб кейиги  уч йил ичида ўқувчилар сони ўсиб бориши оқибатида синф хоналар етишмовчилиги юзага келганлиги, ўқитувчилар  томонидан қўшимча ўқув биноси қурилгунча иккита синфига ўша биз ижтимоий тармоқда кўрган бинода дарс машғулотларини ўтиб туришга мактаб директори руҳсат берганлиги ҳақидаги маълумотга эга бўлдик. Мактаб хақида ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарлар аниқ фактларга таянилмаган ҳолатда ёритилган. Биз депутатлар ва  мутасаддилар, холислар иштирокида ҳақиқий ахволни ўрганганимизда вазият бутунлай бошқача эканлигига гувоҳ бўлдик. Ўқувчиларнинг замон талаблари асосида таълим – тарбия олиши учун етарли қулайликлар мавжуд, фақатгина бутун республикамизда бўлгани каби Чироқчи туманида хам аҳоли сони ўсиб бораётганлиги туфайли ўқувчиларга илм масканидаги синф хоналарида бир сменада машғулотлар олиб бориш учун синф хоналари етишмаётган экан. Айни пайтда ушбу муаммо  туманни ижтимоий – иқтисодий ривожлантириш дастурига киритилиб, қўшимча бино барпо этилиб, келажагимиз эгалари шинам ва ёруғ хоналарда таълим – тарбия оладилар.  

Ҳозирда бу муаммони бартараф этиш мақсадида дарслар уч сменада ташкил қилинган, 2021 йилда қўшимча ўқув биноси, спорт зал қурилар экан, эшитиб жуда қувондик. Мактаб директори ўша ҳудуддаги ўқувчиларни тўлиқ қамраб олиш, уларни  таълим олишга бўлган талабини қондириш мақсадида  бу хатога йўл қўйган.

Зеро, мактаб  муаммосига биринчи даражали масала деб қарашимиз лозим. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, мактаб – фақатгина таълим берадиган маскан эмас, барчамиз учун юксак маънавият бешигига, фарзандларимизни болаликдан бошлаб касбга ўргатувчи даргоҳга айланиши зарур.

Хулоса ўрнида шуни алоҳида таъкидлаш керакки , мамлакатимизнинг   бугунги кунда  шиддат билан ривожланиб бараётган бир пайтда  ҳеч кимнинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Мактаб  бу илм даргохи  бўлиб, унда ватанимизнинг эртанги куни, суянчимиз ва таянчимиз бўлган фарзандларимиз таълим – тарбия олишади, шу билан биргаликда Президентимиз кўрсатмаларига асосан бундан буён мактабни битириб чиқаётган ҳар бир ўқувчи ҳам илм олиб, ҳам касб эгаси бўлиб чиқади.       

 

Ф.Жуманов,

 Халқ депутатлари

Чироқчи тумани Кенгаши

 депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+