Изланиш, ташаббускорлик ва масъулият ютуқлар гарови

14.07.2021 11:07:16

Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга йўналтирилган ислоҳотларни доим қўллаб-қувватлаш ва амалга оширишда фаол иштирок этиш Ўзбекистон «Адолат» СДП сайловолди дастурида белгиланган вазифаларнинг асосини ташкил этади.

Буни теран ҳис қилган партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши фаоллари доимо электорат ва сайловчи орасида бўлиб, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқий-сиёсий билимларини ошириш билан фуқаролик жамиятини ривожлантириш йўлидаги фаол иштирокига ҳам катта эътибор қаратиб келмоқда.

Бугунги кунда партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши таркибида Нукус шаҳри ва 16та туман партия Кенгашлари, 415 та бошланғич партия ташкилоти мавжуд бўлиб, уларга 33728 та партия аъзоси бирлашган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 1 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида 5 нафар, Халқ депутатлари  шаҳар ва туман Кенгашларида 59 нафар депутатларимиз фаолият олиб бормоқда.

Жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида “Адолат – қонун устуворлигида”, “Фарзандлари соғлом юрт – қудратли бўлур”, “Жамоатчилик назорати – қонун устуворлигининг гарови”, “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик”,  “Саломатлик йўлида бирлашайлик” “Тозалик йўлида бирлашайлик”, “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори!” каби қатор партия лойиҳалари доирасида партиямиз электорати манфаатларини ҳимоя қилиш, дастурий вазифаларимиз ижросини таъминлашга ҳаракат қилдик.

Ҳар бир депутат ўзи сайланган ҳудуд аҳолисини мамлакатда амалга оширилаётган демократик ва иқтисодий ислоҳотлар, фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг асосий тамойиллари, миллий ва халқаро тажрибалардан  хабардор қилиб боришга масъул эканлигини чин юракдан ҳис этиши керак.

Шуларни инобатга олиб, ҳар бир депутатимиз ўзи сайланган ҳудуд аҳолиси билан яқин мулоқот ўрнатиб, уларнинг қувончию-қайғусига шерик бўлишга ҳаракат қилиб келмоқда.

Ўтган 6 ой давомида партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги фракцияси аъзолари томонидан қўмита мажлисларига 2 та, сессия муҳокамасига 1 та масала олиб чиқилган бўлса, шаҳар ва туман Кенгашлари томонидан Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари доимий комиссиялари муҳокамасига 25 та, Халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашлари сессиялари кун тартибига 27 та масала киритилиб, тегишли қарорлар қабул қилинишига эришилган.

Аъзолар қабул қилиш режамизни 105% га ва аъзолик бадали режамизни 116% бажаришга эришдик, янгидан 13 та бошланғич партия ташкилоти тузулиб, ўз фаолиятини бошлади.

Биз юқорида тилга олган партия лойиҳалари доирасида умумтаълим мактабларидаги ошхоналарнинг бугунги ҳолати, мактаб дарсликлари ва улардаги хатоликлар, онкологик кассалликларни даволаш ва олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, маданият саройлари моддий-техник базаси,кадрлар билан таъминланганлик даражаси, мактабларда мусиқа фанини ўқитиш ҳолати каби қатор ўрганишлар олиб борилди.

Ўрганишлар натижалари бўйича тўпланган маълумотлар умумлаштирилиб, тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди ва партия Марказий аппаратига етказилди.

“Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасида партия лекторлари томонидан жами маҳаллаларда 204 маротаба сиёсий ўқувлар ташкил этилиб, 2652 нафар иштирокчилар қамраб олинди.

Муаммо билан юзма-юзлойиҳаси доирасида партиянинг ишчи гуруҳ аъзолари томонидан жами 202та маҳаллада 1934та хонадон ва 102та хўжалик юритувчи субъектлар ўрганилди.

Учрашувлар мобайнида аҳоли томонидан 268та мурожаат келиб тушиб, улар юзасидан 81та мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилди. 30 дан ортиқ мурожаатлар мутасадди органларни жалб этиш орқали жойида ҳал этилган бўлса, 155 та мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали ҳал этилишига эришилди.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш ўринлики, партиямиз коррупцияга қарши курашиш масаласида ўз позициясига эга сиёсий куч сифатида сайловолди дастуримизда ушбу иллатга қарши курашишни асосий мақсадларимиздан бири этиб белгилади.

Ёшлар онгида жамият тараққиётига тўсиқ ҳисобланган ушбу иллатга қарши иммунитетни шакллантириш мақсадида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Биз коррупциясиз келажак тарафдоримиз  шиори остида ўтказилган иншолар танлови, ҳудудимиздаги барча мактабларда ташкил этилиб, ўқувчилар ва уларнинг устозлари ва ота-оналарида ҳам катта таассуротлар қолдирди.

Ҳисобот даврида партия сайловолди дастурида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича туркум тадбирлар ташкил этилиб, улардан “Адолатли қайнона” кўрик танловининг барча шаҳар ва туман босқичлари юқори савияда ўтказилди.

Партиямиз ўз фаолиятини самарали амалга оширишида “Ёшлар қаноти” вакиллари фаоллиги ҳам алоҳида аҳамиятга эга.

Партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Ёш адолатчилар”қаноти таркибига бугунги кунда 11468 нафар аъзоларимиз бирлашган.

Улар орасидан 2 нафари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ёшлар парламенти аъзолигига сайланган, 4 нафари Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори, 100 дан ортиқ турли танловлар ва фан олимпиадалари ғолиблари ўз тенгдошларига намуна бўлиб келмоқда.

Албатта, ҳар қандай ютуққа эришиш, изланиш, ташаббускорлик ва масъулиятни талаб қилади.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши бундан кейин ҳам тузилган режалар ва сайловолди дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда ўз фаолликларини кўрсатади, деб ишонч билдираман.

 

Нурлыбай ҚАЙПБЕРГЕНОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+