Жангчи-фахрийлар ёшларга ўрнак бўлмоқда

16.01.2024 14:01:41

Мамлакатимизда тинчликни мустаҳкамлаш, халқимиз фаровонлигини таъминлаш, кексаларни эъзозлаш, эртамиз эгаларини баркамол этиб вояга етказишга давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида эътибор қаратилмоқда.
Куни кеча Ромитан тумандаги 11-мактабда “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши, ҳамда Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлари Бирлашмаси Бухоро вилоят бўлими, билан ҳамкорликда “Уюшмаган ёшларда маънавий мафкурани кучайтириш, уларни жамоатдаги мослашувига кўмаклашишда жангчи-фахрийларнинг ўрни” мавзусида уюшмаган ёшлар иштирокида семинар тренинг ва спорт мусобақалари ташкил этилди.


Учрашувда Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши раиси - Мақсуд Ҳамидов, Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлари Бирлашмаси Бухоро вилоят бўлимининг раҳбари - Ферузжон Ишанқулов, фахрийлар ва ёшлар иштирок этишди.
Тадбирни кириш сўзи билан “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлари Бирлашмаси Бухоро вилоят бўлими раҳбари - Ф. Ишанқулов очиб берди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ёш авлодга етказишда кекса авлод ва фахрий ҳарбийларнинг алоҳида ўрни борлигини таъкидлади.


-“Кексалар тажрибаси ёшлар учун ҳаёт мактаби” – деди “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов ўз нутқида. Айниқса, ватанпарварлик туйғуларини ёшларимиз онгига сингдириш, Ватанимиз тарихини мукаммал билмоқликни, тинч ва осуда ҳаётимиз қадрига етиш ҳамда жангчи фахрийлар кўрсатган улкан жасоратлар хусусида тўхталди.
Дарҳақиқат, мамлакатимизда барча соҳаларда ислоҳотлар жадал суръатларда давом этяпти.
Шунингдек, ёшлар спортнинг мини футбол, таэквондо, шахмат ва шашка турлари бўйича бўйича ўзаро беллашишди.
Учрашув якунида, “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлари Бирлашмаси Бухоро вилоят бўлими аъзолари томонидан ўқувчи ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбияланиши, мамлакатимиз истиқболи ва Ватан тақдири, юрт тинчлиги ва ҳимояси йўлида бор салоҳияти билан масъулиятни ўз зиммаларига олишга қодир шижоатли ёшлар бўлиб вояга етишлари лозимлиги, ҳозирги кунда Қуролли Кучларда олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида тушунчалар берилди.
Ташкилотчилар томонидан тадбир якунида ўқувчи ёшларга турли хилдаги китоблар ва спорт кийимлари совға қилинди.

Моҳигул Раҳимқулова
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Бухоро вилоят Кенгашининг матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+