Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича ўқув машғулотлари ташкил этилди

27.12.2022 06:12:44

Жорий йилнинг 26 декабрь куни Жомбой туманидаги   23-12-умумтаълим мактабларида ўқувчи-ёшлар учун «Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича ўқув машғулотлари”га бағишланган тадбирлар ташкил этилди. 

Тадбир доирасида ўқувчи ёшларнинг, йўл қоидалари ҳақида билимлари янада мустаҳкамланди. Мазкур «Адолат» СДП Жомбой тумани Кенгаши ташаббуси билан туман ЙПХ бўлими ҳамда мактаб маъмуриятлари томонидан ўтказилди. 

Тадбирни ташкил қилишдан мақсад йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича ёшларга йўл ҳаракати қоидаларини амалий ўргатиш, автомобиль йўлларида болалар билан содир бўлаётган бахтсиз вазиятларини олдини олиш, айни мавзуда мактаб ўқувчилари ўртасида тарғибот ишларини кучайтириш, уларни йўл қоидалари билан таништиришдан иборат. 

Бугунги кунда содир бўлаётган нохуш вазиятларни олдини олишга қаратилган тадбиримиз, ўйлаймизки, ўқувчи ёшларнинг бу борадаги кўникмаларни оширишда ўзининг ижобий самарасини беради.

"Адолат" СДП Самарқанд вилоят Кенгаши Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+