«Йўлингиз равон бўлсин болалар» шиори остида тадбир ўтказилди

29.12.2022 07:12:32

Партиянинг Пахтачи тумани кенгаши ташаббуси билан тумандаги 21-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирокида «Йўлингиз равон бўлсин болалар» шиори остида тадбир ўтказилди. 

Ҳар бир ота-она фарзандини мактабга кузатар экан «йўлда эҳтиёт бўлиб юр, йўл ҳаракати қоидаларига амал қил», дея тайинлайди. Хўш, ҳамма болалар ҳам ана шу йўл қоидасини бирдек биладими, ўз ҳаётини турли кўнгилсизликлардан сақлашга тайёрми? Айни кунлардка Ўзбекистон «Адолат» СДП айни шу саволларга ижобий жавоб топиш ташаббуси билан чиқиб, мактабларда йўл ҳаракати қоидалари тарғиботига қаратилган тадбирлар ўтказмоқда. 

Ушбу мавзудаги бугунги тарғибот тадбири ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди. Партия фаоллари ва соҳага масъул ходимлар уларга йўлларда ҳаракатланиш, йўл қоидалари юзасидан тушунча бердилар. 

Тадбир якунида «Йўл қоидаси ва болалар» мавзусида викторина ўтказилди. Фаол иштирокчилар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

О.Жонхурозов,

«Адолат» СДП Пахтачи туман кенгаши раиси 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+