“Кексалар ҳафталиги” – Қорақалпоғистонда

19.10.2021 12:10:02

Кекса авлод вакилларига эътибор ва ғамхўрлик, ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш маънавий ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб бораётир. Хонадонларимиз файзи бўлган кексалар ҳолидан хабар олиш, оғирини енгил қилиш нафақат оила аъзоларининг фарзандлик бурчи, балки жамият аъзолари учун ҳам анъанага айланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 816-сон карори билан ҳар йили октябрь ойининг 1-ҳафтаси “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кексалар хафталиги”га тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш чора тадбирлари тугрисидаги” 158-сонли мажлис баёнига асосан жорий йилнинг 4-10 октябрь кунлари “Кексалар хафталиги” ўтказилди.

Мазкур “Кексалар хафталиги” доирасида «Адолат» СДПдан Халқ депутатлари Қўнғирот тумани Кенгаши депутати А.Оразбаева ва Г.Ешмуратовалар туманда яшовчи кексалар ҳолидан хабар олиб, кекса авлод вакилларига байрам концерти ҳамда икки авлод вакиллари иштирокида шахмат ва шашка спорт ўйинлари ўтказилди. Тадбир якунида маҳаллий Кенгаш депутатлари ўзларининг эсдалик совғаларини топширган ҳолда отахон ва онахонларимизнинг эзгу дуоларини олиб, кўнгиллар мунаввар бўлди.

“Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+