Келажаги буюк давлатда маррани баланд оламиз

30.06.2022 15:06:56

Ўзбекистон – келажаги буюк ёшлар мамлакати. Шу боис, ёшлар таълим-тарбияси ва камолотига алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. Энг аввало, бу соҳадаги ишларни ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари доимий такомиллаштириб борилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг «Ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида» ги қонунда ёшларни ҳуқуқий ва ижтимоий муҳофаза қилиш, истеъдодини қўллаб-қувватлаш масалалари қамраб олинган. «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунда эса ҳокимият ва бошқарув органларининг бу борадаги ваколатлари ҳамда соҳага доир бошқа ижтимоий муносабатлар ҳуқуқий тартибга солинган.

Шунингдек, ёшларнинг бепул умумий таълим олиш ҳуқуқининг кафолатлангани ҳам эътиборга моликдир. Бугунги кунда мамлакатимизда истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Президент» мактаблари, «Темурбеклар» мактаби, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда ёшларга берилаётган замонавий таълим-тарбия Янги Ренессанснинг мустаҳкам пойдевори бўлмоқда, дея баралла айта оламан.

Мен, шу юрт фарзанди эканлигимдан фаҳрланаман. Шу билан бирга бугунги «Ёшлар - куни» муносабати билан барча тенгдошларимни шодиёна кун муносабати билан Ватан равнақи, юрт истиқболи йўлидаги ўқиш ва ишларида улкан омадлар, юксак парвозлар тилайман.

Буюк Ватанимизда маррани баланд олиб, дадил ва шахдам қадам ташлайверамиз.

Қадрли тенгдошларим, қадрли ёшлар, Янги Ўзбекистонимизнинг эртаси, келажаги сизнинг ва бизнинг қўлимизда! Уни гўзал ва ёруғ қилиб авлодларга етказиш ҳам бизнинг муқаддас ва шарафли бурчимиз эканини унутмайлик.

Рисолат ОЧИЛОВА,

журналист, ёш адолатчи

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+