Келажагим учун овоз бераман!

18.10.2021 17:10:53

Ажинияз номидаги Нукус давлат педагогика институтида талаба-ёшлар билан учрашув ташкил қилинди.

Тошкент шаҳридан келган бир гуруҳ меҳмонлар томонидан «Келажагинг учун овоз бер!» шиори остида ўтказилаётган «Тарғибот поезди» лойиҳасининг мазмун-моҳияти, шунингдек, талабаларга сайлов қонунчилиги ва сиёсий янгиликлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Сўнг институт мажлислар залида талаба-ёшлар орасида сайлов жараёнларидаги янгиликлар, сайловларда ёшларнинг ўрни ва бу жараённинг мамлакат тараққиётидаги аҳамияти ҳақида «Ёшлар келажаги учун овоз берамиз» мавзусида 5 та сиёсий партиянинг фаоллари билан учрашув ўтказилди. Меҳмонлар иштирокидаги мазкур тадбир қизғин савол-жавоблар асосида ўтди. Фаол иштирокчиларга фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари берилди. Учрашув концерт дастури билан давом этди.

 

Шарипа ТОРЕШОВА,

“Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши Мафкуравий

ишлар бўйича бош мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+