Келажак авлод учун биргаликда қайғурамиз!

31.03.2021 16:03:44

Замон талаби ўсиб келаётган ёшларни ҳар томонлама қўллаб -қувватлаш ва уларга қулай шарт-шароитларни яратишдан иборат. Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши ҳам мана шундай хайрли ишлар учун ўз жонбозлигини кўрсатиб келмоқда. Жумладан, “Ёшлар саломатлиги партия эътиборида” лойиҳаси доирасида вилоятнинг барча туманларида мактабларнинг ижтимоий тенглик масаласини ўрганиб таълим сифати паст, замон талабига жавоб бермайдиган мактаб биноларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш борасида тегишли ишларни ташкиллаштириб келмоқда.

Куни кеча Бухоро вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов, партиянинг Вобкент туман Кенгаши раиси Махбуба Рўзиева ҳамда халқ таълими туман бошқармаси бошчилигида тузилган ишчи гуруҳ сўровнома асосида тумандаги 1, 22, 33 умумтаълим мактаблари ўрганилди.  Ўрганишлар натижасида мактабларнинг тиббиёт хоналари, спорт заллар, соғломлаштириш марказлари ва мактаб ошхонасининг таомномаси  кўздан кечирилди. Соғлом турмуш тарзини тўғри йўлга қўйиш учун етарлича шарт-шароитларга муҳтож таълим масканларида мутахассислар иш олиб бориши таклифи берилди.

Тумандаги 22 умумий ўрта таълим мактаби ўрганилиши жараёнида мактабнинг спорт зали таъмирталаб деб топилди. Чунки залнинг бетон тутқичлари ёрилганлиги сабаб болаларнинг бу жойда машғулот ўташи хавфли. Ҳолат юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови чиқарилди. Мақсад битта - эртамиз эгалари бўлган ёш авлодни соғлом ва баркамол қилиб камолга етказиш.

Махбуба РЎЗИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Вобкент туман кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+