Келажак эгалари билан мулоқот

09.04.2024 09:04:50

Ўзбекистон "Адолат" СДП Самарқанд вилоят Кенгаши ҳамда Самарқанд Агроинновациялар ва тадқиқотлар институти ҳамкорлигида институт талаба ёшлари, профессор ўқитувчилари ҳамда депутатлар иштирокида "Депутат ва ёшлар" учрашуви ташкил этилди.
Учрашувда халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутатлари Инобат Бобоқулова ҳамда Нигора Раббимовалар мамлакатимизда ёш авлод камолоти йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар уларнинг комил инсон бўлиб улғайишлари йўлидаги саъй-ҳаракатлар, барча соҳаларда ёшларнинг ўрни, айниқса, Давлатимиз раҳбари томонидан ёшларни қўллаб-қувватланаётгани, таълим олиш, касб-ҳунар сирларини эгаллаш йўлидаги кенг имкониятлар, қонунчиликдаги янгиликлар хусусида сўз юритишди. Ўз навбатида ёшлардан ҳам берилаётган эътибор ва имкониятлардан самарали фойдаланиб мамлакатимизни дунё ҳамжамиятида нуфузини ошириш йўлида янгича ғоя ва ташаббуслар билан чиқиши, олдиларига катта мақсадлар қўйиб, марралар сари ҳаракат қилиши зарурлиги таъкидланди. Депутатлар нутқлари давомида ёшларда ёрқин келажакка ишонч ҳиссини ошириш, аниқ мақсадларни белгилаш борасида тавсиялар беришди.


Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган ушбу учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан депутатларга мурожаат қилишди. Фикр-мулоҳазаларга бой тарзда ўтган учрашув сўнгида фаол ёшларга партия ташаккурнома ва совғалари топширилди, олий таълим муассасаси ва депутатлар ҳар чоракда шу каби учрашувлар ташкил этиш борасида келишиб олишди.

Лола Сайидова,
Ўзбекистон "Адолат" СДП
Самарқанд вилоят Кенгаши раиси ўринбосари.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+